Жавоб берамиз

Жисмоний шахсларга солиқ солиш

Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660 қарорига асосан даромад солиғи бўйича имтиёздан тўғри фойдаланиш усулини кўрсатиб берсангиз.


Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660 сонли Қарорига асосан жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ (ЖШДС) бўйича берилган имтиёз жисмоний шахснинг иш жойида қўлланиши, шунингдек даромадлари ҳақида декларация топшириш орқали қўлланиши мумкин.

Жисмоний шахснинг хонадонда боқилган қорамолини сотишдан олган даромадини солиққа тортмаслик учун лозим бўлган маълумотномани ҳар сафар мол сотиб олинаётганда олиниши керакми ёки йил бошида маълумотнома бир марта олинса ва йиллик шартнома қилинса ҳам бўладими?


Маълумотномада, жумладан, жисмоний шахс бир йилда ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сотишнинг мумкин бўлган ҳажми мажбурий тартибда кўрсатилади. Демак, маълумотнома битта битимга эмас, балки бир йиллик муайян ҳажмдаги маҳсулотни сотиш учун берилади.

Ходимнинг иш ҳақи уй олиш учун банкдан олган кредитини тўлашга ҳамда иш жойи тўлаб берган бошланғич тўлов учун қарзини ёпишга йўналтирилса, ушбу ҳолатда ходимга даромад солиғидан имтиёз қўллаш мумкинми?


Ходимнинг корхонага бўлган қарзини ёпиш учун ушлаб қолинадиган иш ҳақига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзлар мавжуд эмас. Ходимнинг уй сотиб олиш учун банкдан кредит олиши қонун ҳужжатларида белгиланган шартларга жавоб берса, ходимнинг кредитни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш мумкин.

ПФ-5106 сонли фармон амалага ошириладими ёки йукми? Амалга оширилса қайси тартибда?


Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун Молия Вазирлиги томонидан Президент Қарорининг лойиҳаси тайёрланган. Яқин кунларда ушбу Қарорнинг чиқиши кутилмоқда.

Агар ипотека кредит олсам ойлик маошимдан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланиб қоладими?


Ёши ўттиздан ошганлар ёш оила аъзоси таснифига тўғри келмайдилар. Лекин, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни амалга ошираётган жисмоний шахслар учун ёш бўйича чеклов қўйилмаган.

1. Жисмоний шахсга тегишли автомобилни ижарасидан олинган даромадга солиқ солиш тартиби қандай? 2. Саволда келтирилган маълумотлар бўйича неча пул даромад солиғи тўланади?


Жисмоний шахснинг мол-мулкини ижарага беришдан олган даромадидан ЖШДС минимал ставкада тўланади. Солиқ суммасини ҳисоблаб чиқаришда ижара ҳақининг белгиланган минимал миқдори ҳисобга олиниши керак.

“Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби”нинг 1-варағи “Йил бошидан даромад олган жисмоний шахслар сони, шу жумладан: асосий бўлмаган иш жойи бўйича” номли 003-сатрида корхонада ишловчи қайси ўриндош ходимлар сони кўрсатилади? Яъни, аризасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг энг юқори ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлари бор ўриндош ходимларми, ёки барча ўриндош ходимларми?


ЖШДС ҳисоботида асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган барча жисмоний шахслар, улардан солиқ ставкаси қайси ставкада ушалганлигидан қатъий назар, кўрсатилиши керак. 

1. Бундай жараёнларни қонуний расмийлаштириш тартиби қандай? 2. МЧЖ учун ҳамда хомийлик совғалари ва пул мукофоти олган шахслар учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. Мазкур амалиётлар бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан расмийлаштирилади?


Хомийлик ёрдамини кўрсатишда раҳбар буйруғи, шартнома, счёт-фактура ёки далолатнома, тўлов топшириқномаси расмийлаштирилади. Солиқ солиш масалалалри бўйича СКнинг тегишли моддаларига риоя қилиш лозим.

Корхона жисмоний шахслардан олинган металлолом учун уларга пул тўлаганида ушбу жисмоний шахсларга тўланаётган даромаддан ЖШДС ушлаб қолиши керакми?


Жисмоний шахснинг металлолом топширишдан олган даромади мулкий даромад деб ҳисобланади (СКнинг 176-моддаси) ва унга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди (СКнинг 179-моддаси).

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини солиқ агентлари томонидан тўлов манбаида ушлаб қолиниши сабабли, корхонамиз томонидан кайси суммадан даромад солиғи ушлаб қолиниши керак ?


Корхона жисмоний шахснинг мол-мулки ижарага олганида жисмоний шахснинг даромади Президентнинг 29.12.2017 й.даги ПҚ-3454 қарорига мувофиқ солиққа тортилади. ЖШДС бўйича ҳисоботда акс эттириш учун шартномада белгиланган сумма ва ҳақиқатда ҳисобланган солиқ суммаси олинади.

1.Бу ерда таълим муассасаси дейилганда қандай ташкилотлар назарда тутилган? 2.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини камайтириш фақат асосий иш жойи бўйича амалга ошириладими ёки бу ўриндошлик жойига нисбатан ҳам қўлланиладими? 3.Ташкилот бухгалтериясида солиқни камайтириш учун асос сифатида қандай ҳужжатлар бўлиши керак? 4.Солиқни камайтириш фақат таълим муассасаси битиргандан сўнггина дастлаб ишга кирганларга нисбатан қўлланадими ёки ўқиш даврида ишлаётган олий таълим муассасаси талабалари, магистрларига нисбатан ҳам қўлланадими? 5.Агар ходим ўрта-махсус касб-ҳунар коллежини тугатган ва ҳозирда олий таълим муассасининг 3-курсида ўқиётган бўлса ва ташкилотга ишга қабул қилинган бўлса, унга ҳисобланган солиқни камайтириш мумкинми ва мумкин бўлса қанча фоизга? 6.Агар олий таълим муассасасига киргунга қадар меҳнат стажи бўлса, шу ходимда олий таълим муассасасини битиргандан сўнг солиқни камайтириш мумкинми? 7.Агар бу якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти бўлсачи?

1. Ушбу камайтириш қандай тартибда амалга оширилади. Мисол учун ходим институтни 2017 йил июн ойида якунлаган. 2017 йил октябр ойида биринчи марта ишга қабул қилинган. Ушбу ходимга хам чегирма бериладими, агар берилса биринчи йил қайси санадан хисобланади, диплом олган санаданми ёки ишга қабул қилинган санаданми. 2. Камайтириш қандай амалга оширилади, барча ставкалар 50 фоизга камайтириладими, масалан биринчи ставка 3,75; иккинчи ставка 8,25; учинчи ставка 11,25. 3. Шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармасига мажбурий 2 фоизлик ажратма қайси суммадан олинади. Мисоллар билан келтириб беришингизни илтимос қиламиз.


Имтиёз мазкур тоифадаги жисмоний шахс биринчи марта ишга қабул қилинган кундан эътиборан қўлланади. ЖШДС ва ШЖБПҲ умумбелгиланган тартибда ҳисобланади, бунда ҳосил бўлган солиқ суммаси 50 ёки 25 фоизга камайтирилади.

Кам таъминланган оилаларга ер ёки мол-мулк солиғидан қонунчиликда имтиёз борми?


Ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича кам таъминланган оилаларга алоҳида имтиёзлар берилмаган.

Корхона ишчи ходимларни бепул иссиқ овқат билан таъминлашда харажатларни қандай ҳисобга олса, иш ҳақига таъсир кўрсатмаслиги мумкин?

Корхона устав фондига қўйилган ускунага ўрнатиш учун кафолат муддати давомида чет элдан келтирилган эҳтиёт қисмлар корхонанинг таъсисчиси бўлмиш жисмоний шахс номига келса, лекин божхона харажатлари корхона томонидан тўлаб берилган бўлса, божхона тўловларига тўланган маблағлар жисмоний шахснинг даромади бўлиб, ушбу даромаддан ЖШДС ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ҳисобланадими?