Жавоб берамиз

Жисмоний шахсларга солиқ солиш

Президентнинг 22.11.2016й. ПҚ-2660-сонли қарори билан белгиланган имтиёзларни инобатга олган ҳолда, ЖШДС қандай ҳисобланади?


Фоизларни тўлашга йўналтирилган суммага имтиёз белгиланган тартибда ҳар ойда корхона бухгалтерияси томонидан амалга оширилади. 

1. Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхона чет эл корхонасидан хизматлар импорт қилганида қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? 2. Бухгалтерия ҳисобида ушбу ҳолатлар бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади?


Норезидентлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадларига тўлов манбаида солиқ солинади.

Қайси қонунчилик асосида ЭКИҲнинг 10 бараваригача жисмоний шахсга берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари даромад солиғига тортилмайди?


Сиз назарда тутган имтиёз Солиқ кодексининг (СК) 179-моддаси 1-банди билан белгиланган.

Акционерлик жамияти кузатув кенгаши аъзосига белгиланган мукофот қай тартибда солиққа тортилади?


Кузатув кенгаши аъзосига белгиланган мукофот иш ҳақи тарзидаги даромад бўлиб, ундан фақат ЖШДС ва суғурта бадаллари ушлаб қолинади, ЯИТ эса жамиятнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

1.Қайтиб келган контракт суммасига нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2016 йил шкаласи бўйича ҳисоблаб чиқариладими ёки 2017 йил? 2.Қайтариб берилган сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботида қай тартибда кўрсатилади?


Ҳисоблаб ёзиш усулига мувофиқ, 2017 йилда ОЎЮ томонидан қайтарилган сумма ходимга 2016 йилда ҳисобланган даромадлигидан келиб чиқиб, ушбу суммани 2016 йилги солиқ ставкаларини қўллаган ҳолда солиққа тортиш лозим. Қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини 2016 йил учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботида акс эттириш керак.