Жавоб берамиз

Божхона. ТИФ

Ўзбекистон фуқароси ўз номига Белоруссияда қайд этилган автоулови билан Ўзбекистонга кириш тартиби қандай?


Фуқаронинг автомашинасини киритиш ЎзР Адлия вазирлигида 19.10.2010 йилда 2156-сон билан рўйхатга олинган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги  Низомга асосан амалга оширилади.

Жамият ўзида ишлаб чикарилган маҳсулотлар ва ўзида ишлаб чиқарилмаган маҳсулотларни экспорт қилиш учун улгуржи савдога лицензия олиши керакми?


Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг1 2-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ тижорат мақсадларида фойдаланиш ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш улгуржи савдо фаолияти деб эътироф этилади. Шундай қилиб, агар сизнинг корхонангиз қайта сотиш учун харид қилинган товарларни экспорт қиладиган бўлса, у ҳолда сизга улгуржи савдо учун лицензия зарур

БЮДнинг қайси қаторида мақсадли ёки мақсадсиз имтиёзларга эга бўлган ТМЗ ҳақида кўрсакич ўз аксини топади? Масалан Президентнинг ПҚ-1050-сон Қарори.


Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мавжуд бўлган тақдирда БЮДнинг 44-графасида Йўриқноманинг 23-банди 39-кичик банди талабларига мувофиқ божхона тўловларидан озод қилишни кўзда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш зарур.