Жавоб берамиз

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар

Бу ҳолат қайси қонунчилик ҳужжатида белгиланган?


Бу қоида Фуқаролик кодексининг 248-моддасида белгиланган.

ЎзР фуқароси эрнинг Германиядаги иш ҳақи ва даромадларидан алимент ундириш тартиби қандай?


Умумий қоида бўйича алимент ЎзР ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.

Она ўзининг эмас, вояга етмаган фарзандининг таъминоти учун отадан алимент ундириш мақсадида фуқаролик судига мурожаат қилсаю, судя бу аризани рад этишга ҳақлими? Қарздорнинг фуқаролик паспорти нусхаси шунчалик муҳимми?


Суд ФПКда кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлгандагина даъво аризасини қабул қилишни рад этиши мумкин

Фуқаролиги бўлмаган шахсга уй-жой қуриш учун ер ажратиб бериладими?


Якка тартибда уй-жой қуриш учун шахсга туман хокимияти томонидан ер ажратиб берилиши 30.12.2006 йилдаги  272-сонли ВМҚга 1-илова билан тартибга солинади.

Мен ҳозирда сумка ишлаб чиқаряпман ва уни "ххх" ном билан сотяпман. Ушбу номни товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишим учун қаерга мурожаат қилишим керак? Бу муносабатлар қайси қонун ҳужжати билан тартибга солинади. Товар белгисини рўйхатдан ўтказсам, у Ўзбекистон ҳудуди учун амал қиладими ёки халқаро миқёсдами?


Товар  белгисини  рўйхатдан ўтказиш учун ЎзР Интеллектуал мулк агентлигига мурожаат қилишингиз керак

Суғурта компанияси ҳаёт суғурта тури бўйича тўланган суғурта қопламасини регресс тартибида айбдор шахсдан қайтариш ҳуқуқига эгами?


Суғурта товонини тўлаган суғурта компанияси жабрланувчига зарар етказган шахсдан тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга

Суғурта компанияси тўланган суғурта товонини регресс тартибида зарар етказган шахснинг меросхўрлари томонидан қайтара оладими?


Суғурталовчи суғурта қилинган мулкка зарар етказган шахснинг меросхўрларига регресс тартибида зарарни қоплаш талабини тақдим қилиши мумкин.

Юридик шахс томонидан аудит хулосаси ва бухгалтерия баланси зарурат бўлганда қўшимча равишда такдим қилиниши танлов комиссияси томонидан баҳолаш (яъни балл бериш) назарда тутилганми ёки хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти конуний фаолият юритилаетганлиги ва фойда билан ишлаётганлигига эътибор каратиш учун бериладими?


Талабгорлар таклифларини ўрганишдан асосий мақсад – бу таклифлар танлов ҳужжатларига ва танлов ўтказиш шартларига мувофиқлиги ўрганиш ҳамда танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлашдир.

1. Ёшларни мавсумий ишларга жалб килишимиз мумкинми, бу қандай расмийлаштирилади? 2. Пахта-йиғим теримига қатнашаётган ишчи-ходимларга овқат пули бериш учун бериладиган маблағни кўпайтириш мумкинми? АЖ умумий йиғилишда қабул қилинган қарорга асосан ҳисоб-сиёсатида белгиланган сумма ўзгартирилиши мумкинми?


Мавсумий ишларга ёшларни жалб қилиш учун корхонангиз муайян ишларни бажариш учун меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиши мумкин.

1. Мажбурий ижро бюроси ходимининг айтганлари қанчалик тўғри ва умуман қонунчиликда табиий газ учун тўловни келаси ойнинг ўнинчи санасигача тўламаслик табиий газ тармоғидан огоҳлантиришсиз узиб қўйишга сабаб бўладими? 2. Табиий газ бўйича uztg.uz сайтидаги шахсий кабинетдаги ва қоғоздаги ўзаро қарздорликлар мос келиши керакми? Агар улар ўзаро мос келмаса, буни тўғрилаш кимнинг вазифасига киради? 3. Табиий газ учун тўланиши керак бўлган сумма тўлов кунидаги табиий газнинг 1 куб метри учун белгиланган нархдан келиб чиқиб ҳисобланадими ёки унинг ҳақиқатда ишлатилган давридаги нархдан келиб чиқибми? Одатда инспекторлар уни тўлов кунидаги нархдан келиб чиқиб белгилашади, uztg.uz сайтида эса ҳақиқатда ишлатилган даврдан келиб чиқиб белгиланяпти менимча. Шу ерда иложи бўлса ой ўртасидан табиий газнинг нархи кўтарилганда уни ҳисоб-китоб қилиш тартиби бўйича ҳам маълумот берсангизлар. Чунки бизда инспекторлар деярли 3-4 ойда бир келиб, ҳисоб-китоб қилиб кетишади.

Отамни вафотларидан кейин уйнинг кадастр хужжатларини онамнинг номларига кайта расмийлаштиришнинг иложи борми?

Боғча мудирасининг номуайян муддатга тузилган шартномани 1 йиллик шартномага ўзгартириш харакатлари конунийми?


Ушбу ҳолатда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.

Кўп қаватли уйни олишда бошланғич бадали Президент карори буйича 1кв/м=1 770 000 сум ёки шахар курилиш инвестнинг хатига биноан 1кв/м= 2451 000 сум дан шаклантирилиши керакми?


Лойиҳа қиймати қурилиш объекти нархи ва мураккаблик тоифасига кўра ҳисобланади.

Буйрак кучириб утказилган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасида кандай имтиёзлар мавжуд?


Тиббий хулосага кўра I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланган шахслар учун  қонунчиликда бир қатор ижтимоий, меҳнат муносабатларига оид, солиқларни тўлаш бўйича имтиёзлар мавжуд.

Мазкур импорт контрактининг бажарилиши бўйича вужудга келган кредиторлик қарзни 3-шахсга кўчирилиши ҳамда хорижий хамкорлар билан тузилган қўшимча келишувларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний амалга оширилиши юзасидан тушунча беришингизни сўраймиз.


Импорт товарлар учун ҳақ тўлаш корхонанинг Ўзбекистоннинг унга хизмат кўрсатадиган вакил қилинган банкдаги счётидан амалга оширилиши керак.