Жавоб берамиз

Фарзанди 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ишга тушишни сўраб ариза билан мурожаат этса, иш берувчи розилик бермаслиги мумкинми?  Розилик берса унга тўланаётган бола нафақасини ойлик иш ҳақига қўшиб тўланадими?  Корхона бюджет бўлмаса аёлга ҳафтасига 35 соатлик иш ўрнатилиб, унга иш вақтининг қисқартирилган, аммо тўлиқ вақт учун тўланадиган иш куни белгиланадими?


Йўқ, аёлнинг бола парваришлаш таътилини муддатидан илгари тугатишни ва  ишга чиқишни сўраб ёзган аризани иш берувчи рад этишга ҳақли эмас.

Маошсиз таътил (28 кун) асосий таътил даврини ҳисоблашда календарь кунда ҳисобланадими? МКда руҳсат берилган 2 хафта, таътил даврини ҳисоблашда олиб ташланадими ёки қўшиб ҳисобланадими?


1. Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил муддатини календарь кунлардан келиб чиқиб ҳисобланади.

2. Узлуксиз давом этган муддати 28 кундан иборат иш ҳақи сақланмаган ҳолда берилган таътил даври йиллик асосий таътил даврини ҳисоблашда тўлалигича ҳисобга олинмайди.

Меҳнат қонунчилигида барча ҳужжат юритиш бланкалари Т-1, Т-2, Т-3 ва ҳ.к. ўрнатилган тартибда юритилиши шартми? ёки корхона ўрнатилган формаларни ўзларига мос равишда ўзгартириб олишлари мумкинми? Мумкин бўлса қандай тарзда тасдиқлаб олиш керак?


Т-2 шакли қонунчиликда тасдиқланган шаклда бўлиши лозим.  

МКнинг 106-модда 4-бандига кўра ишдан бўшатилганда ходимни огоҳлантириш керакми? Бўшатиш нафақасини тўлаш ёки моддий қўллаб-қувлатлаш мумкинми?


Қонунда ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 106-моддаси 4-қисмига кўра бекор қилинганда иш берувчи уни бу ҳақда огоҳлантириши кераклиги назарда тутилмаган.

1. Корхонада кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда жамоа орасида муҳитнинг оғирлаштирувчи ғийбат, фисқу- фасод, раҳбарлар шаънига туҳмат сўзларни гапириб юрган ходимга нисбатан қандай чора кўриш мумкин? 2. Уни шулар сабабли ишдан бўшатиш мумкинми?


1. Судга мурожаат қилинади.

2. Меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатига тақдирда.

1. Мазкур холатда иккинчи томон "Автотранспорт воситаларни мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 26 моддасига мувофиқ Тўловларни кафолатлаш жамғармасига етказилган моддий зарарни қоплашни сўраб мурожаат қилиши асослими? 2. Мазкур холатда юқоридаги Қонуннинг 5 моддасида кўрсатилган фуқаролик жавобгарлик юзага келганми?


Ҳа, асосли.

2017 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тўлашда иш стажи ҳам инобатга олинадиган бўлди. Шу бўйича қуйидаги ҳолатларда қандай йўл тутилади?


Йўқ, хисобланмайди.

Фуқарони суд ҳукми билан ЎзР ЖКнинг 45-моддаси билан мансабдорлик лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин ҳам ЎзР МКнинг 99-моддаси билан бўшатиш қонунийми?


Шундай ҳолатда иш берувчи ходимни “ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини ёзишга мажбурлаган бўлса ва меҳнат шартномани МКнинг 106-моддаси 3-бандига асосан меҳнат шартномасини бекор қилмасдан МКнинг 99-моддаси билан тугатган бўлса, бунда фуқаронинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқ.

Қонунчиликда ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар учун асосий иш берувчига қандай жавобгарлик белгиланган?


Ноқонуний равишда ўриндошлик асосида ишга қабул қилган иш берувчи маъмурий жавобгарликка тортилади.

Фермер хўжалиги ёқилғи маҳсулотларини олиш учун ишончномани ўзининг ходимига эмас, балки бизнинг нефт базаси ходими номига бера оладими?


Юридик шахс томонидан ўз ходими бўлмаган жисмоний шахсга ишончнома, хусусан, товар-моддий бойликларни олишга ишончнома бериш қонун ҳужжатлари талабларига зиддир.

Мен корхонани карзларини тугатиш учун ва уни самарали юргазиш учун қандай хатти-ҳаракатларни амалга оширишим керак?


Кредиторлик қарздорлигингиз хусусида батафсил билмай туриб, корхонанинг ушбу қарзини сўндиришга ва унинг рентабеллигига эришишга қаратилган аниқ ҳаракатлар мажмуасини тавсия қилишимиз мушкул.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмайдиган, 100 фоиз давлат улушига эга бўлган давлат ва давлат унитар конхоналари Савдо-саноат палатасига аъзо сифатида қабул қилинишлари мумкинми?


Ҳа, давлат унитар корхоналари ва устав фондида давлат улуши (100 фоиз ёки ундан кам) бўлган хўжалик жамиятлари ҳам бошқа тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда Савдо-саноат палатасига (бундан кейин – Палата) аъзо бўлишлари мумкин.

Ходим малака оширишга юборилганда иш ҳақи сақланадими?


Ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни  даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Раҳбарнинг ўрнига раҳбар ўринбосари лавозимига ходимни ишга олиб, раҳбарнинг барча ваколатлари раҳбар ўринбосарига юклатилса бўладими? Қайси ҳуқуқий нормаларга асосан?


Раҳбарлик вазифасини фақатгина вақтинча бажариб туришни юклаши мумкин

Хозирда чет эл капитали иштирокадаги хусусий ёки акциядорлик тижорат банкка утиш учун кандай хужжатлар тайёрлаш керак ва кайси харакатларни амалга ошириш керак?


Чет эл капитали иштирокидаги банкни ташкил этиш учун қуйидагилар амалга оширилади.