Жавоб берамиз

Коллеж директори 10 йил татил олмасдан ишлаган хозирги кунда нафакага чикди фойдаланилмаган 10 йиллик татил учун кандай хисоб китоб киламиз?


Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.

Биз корхонамизда ишлашга хориждан мутахассисларни таклиф қилмоқчимиз. Уларни ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказиш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?

Бу кайси тартиб асосида амалга оширилганини тушунтириб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.

Саволим шундан иборатки, Тошкент шахридан корхонам номига уй сотиб олиш ҳукукига эгаманми? Мумкин бўлса, корхонам тугатилаетганда уйга булган ҳуқуқ қандай расмийлаштирилади.


ФК 59-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошига ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 2001 йил 6 ноябрдаги 310-II-сонли Қонуннинг 8-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошига биноан жамият иштирокчилари жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олишга ҳақлидир.

Мен қандай қилиб Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлишим мумкин ва Тошкент шаҳридаги акам ҳадя қилмоқчи бўлган уйни ўз номимга расмийлаштиришим мумкинми?


Сиз, Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2011 й. ЎРҚ-296-сонли Қонунига асосан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларига кирсангиз  - доимий прописка эга бўласиз.

Ушбу муассаса ва ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати қаерда кўрсатилади? Туман ободонлаштириш бўлими, баркамол авлод болалар ташкилоти, камолот ёшлар маркази, ижтимомий соҳа муассасаларининг касаба уюшмаси каби ташкилотлар ҳам ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари ҳисобланадими ёки ғазнадан маблағ олувчи барча ташкилотлар ижтимоий соҳа ташкилоти ва муассасаси ҳисобланадими? Илтимос, саволимизга ёзма равишда жавоб берсангиз.


ХХТУТ бўйича 91000 дан 92500 гача бўлган корхона ташкилот ва муассасалар киради.