Мен қандай қилиб Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлишим мумкин ва Тошкент шаҳридаги акам ҳадя қилмоқчи бўлган уйни ўз номимга расмийлаштиришим мумкинми?
- 05.08.2014
- Саволнинг ID си: 1902
Сиз, Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2011 й. ЎРҚ-296-сонли Қонунига асосан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларига кирсангиз - доимий прописка эга бўласиз.
Ушбу муассаса ва ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати қаерда кўрсатилади? Туман ободонлаштириш бўлими, баркамол авлод болалар ташкилоти, камолот ёшлар маркази, ижтимомий соҳа муассасаларининг касаба уюшмаси каби ташкилотлар ҳам ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари ҳисобланадими ёки ғазнадан маблағ олувчи барча ташкилотлар ижтимоий соҳа ташкилоти ва муассасаси ҳисобланадими? Илтимос, саволимизга ёзма равишда жавоб берсангиз.
- 13.06.2014
- Саволнинг ID си: 1404
ХХТУТ бўйича 91000 дан 92500 гача бўлган корхона ташкилот ва муассасалар киради.