Жавоб берамиз
Фойдали қазилмани қазиб олишда капиталлаштирилган харажатларни ҳисобга олиш
Капиталлаштирилган очиш ишлари харажатларининг қолдиқ қиймати кон ишлаш даври тугаганда активдан келгусида иқтисодий наф олиш имкониятига қараб ҳисобга олинади.
Фойдали қазилмани қазиб олишда очиш ишлари харажатларини ҳисобга олиш
Қазиб олиш бошлангунга қадар ва қазиб олиш даврида амалга оширилган очиш ишлари харажатлари бухгалтерия ҳамда солиқ ҳисобида турли тартибда ҳисобга олинади.
Россиядаги МЧЖдан олинган дивидендларни солиққа тортиш
Россиядаги МЧЖдан олинган дивидендлар Ўзбекистон резиденти бўлган корхона учун даромад ҳисобланади, Россияда ушлаб қолинган солиқ эса Ўзбекистонда ҳисобга олиниши мумкин.
Устав фонди кўпайтирилмаган ҳолда таъсисчига маблағларни қайтаришнинг солиқ оқибатлари
Устав фондини кўпайтириш рўйхатдан ўтказилмаган ва таъсисчига киритилган маблағлар қайтарилган бўлса, маблағларнинг фоизсиз қарз сифатида квалификация қилиниши хавфи мавжуд.
Кейинги йилга нима ўтади: харажатми ёки зарар
Ушбу ҳолатда корхона бошқа харажатларни кейинги йилга қолдириши мумкин эмас. Харажатлар уларга тегишли бўлган даврда ҳисобга олинади, харажатларнинг даромаддан ортиқ қисми эса зарар сифатида эътироф этилади.
Аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар бўйича ер солиғи
Бундай вазиятда ер солиғини жисмоний шахс белгиланган ставканинг 3 баравари миқдорида тўлайди.
Соддалаштирилган ҚҚС бўйича корхона учун кредиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилганда олинадиган фойда солиғи
Фойда солиғининг 0% ставкаси қўлланилганда, кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш натижасида (шу жумладан кредит-нота асосида) ҳосил бўлган даромаддан тўланадиган солиқ юзага келмайди. Кредиторлик қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида солиқ органларини алоҳида хабардор қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.
Жами даромад 10 млрд сўмдан ошганда фойда солиғининг пасайтирилган ставкаси
Агар корхона имтиёзни қўллаш шартларига жавоб берса, солиқ органига мурожаат йўллаб, солиқ органининг маъқуллашини олиши лозим.
Қурилиши тугалланмаган объект бўйича солиқ оқибатлари
0940 счётида акс этган узоқ муддатли дебиторлик қарзи ўзича мол-мулк солиғи бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.
«Бажарилган ишлар учун» — тўлов ортидаги мажбуриятлар
Ушбу ҳолатда «Бажарилган ишлар учун» деган тўлов изоҳининг ўзи етарли эмас. Агар иш ҳақиқатда бажарилган бўлса, уни тасдиқловчи шартнома ва бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўлов солиқ ва бухгалтерия ҳисобида тўлиқ акс эттирилиши зарур. Аксинча, иш бажарилмаган ва тўлов хато ўтказилган бўлса, ФҲТ шартномасини расмийлаштириш эмас, балки маблағни корхонага қайтариш тўғри йўл ҳисобланади.
Даъво аризаси беришда тўланган давлат божининг фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари
Тўланган давлат божининг фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари вазиятдан келиб чиққан ҳолда турлича бўлиши мумкин.
Устав капиталига киритилган қурилиш материаллари бўйича солиқ оқибатлари
Таъсисчилар томонидан устав капиталига қурилиш материаллари кўринишида пулсиз улуш киритилганда ЖШДС бўйича ягона ёндашув шаклланмаган. Амалиётда турли ҳуқуқий позициялар мавжуд.
Тўлиқ амортизация қилинган ноутбук: балансда қолдириш ёки ҳисобдан чиқариш керакми
Тўлиқ амортизация қилинган ноутбукни фақат амортизацияси тўлиқ ҳисоблангани учун балансдан чиқариш шарт эмас. Агар у ҳали фойдаланишга яроқли бўлса, асосий воситалар таркибида қолдирилиб, эксплуатация қилиниши мумкин.
Солиқ аудити томонидан текширилган давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китоби қабул қилинадими
Сизнинг вазиятингизда авваламбор солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддатларига эътибор қаратиш лозим.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter