Жавоб берамиз

Муддатли депозит бўйича олинган фоизларнинг солиқ оқибатлари


Агар корхонангиз нотижорат ёки бюджет ташкилоти бўлса, маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида фойда солиғи солинади.

ФҲТ шартномалар бўйича чет эллик мутахассислар жалб қилиниши


Агар корхона хизматлар кўрсатиш учун муайян чет эллик мутахассисларни жалб қилса, улар билан ФҲТ шартномалар тузилади.

Чет элдаги корхонанинг устав фондидаги улуш товар билан киритилишида ҚҚС


Корхона темир йўл вагонларини чет элдаги юридик шахснинг устав фондига улуш сифатида киритганида, ҚҚСни 0%ли ставкада тўлай олмайди, солиқ 12%ли ставкада тўланиши керак.

Товарлар (хизматлар) экспортида фойда солиғини 0% ставкада тўлаш


Товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда 0%ли ставкада фойда солиғига тортилади.

Шахсий автомобилдан хизмат ишларида фойдаланганлик учун компенсация тўлаш ва КПКга бензин сотиб олишнинг солиқ оқибатлари


Қонунчиликда назарда тутилган нормалар доирасида ходимга тўланадиган хизмат ишларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар) жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида қаралмайди.

Бола ой ўртасида 16 ёшга тўлса, ёлғиз она учун имтиёзни қўллаш


Экспертнинг фикрига кўра, солиқ имтиёзини қўллаш учун сиз февраль ойи учун имтиёзли даромад суммасини кунлар бўйича ҳисоблашингиз керак.

Хусусий мактаб учун тўлов қилинганда ЖШДС бўйича имтиёз


Фарзандларига нодавлат мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар ЖШДСдан озод этилади.

Корхона устав фондини ошириш ва бунинг солиқ оқибатлари


Устав фондига (устав капиталига) қўшилган ҳисса тарзида олинган маблағлар фойда солиғини ҳисоблашда даромад сифатида ҳисобга олинмайди.

КПК бўйича харидлар тасдиқланмаганида солиқ оқибатлари


Агар раҳбат КПКдаги пул маблағларининг ишлатилиши ҳақида ҳисобот топшириб, харид чекларини тақдим эта олмаса, ишлатилган пул маблағлари раҳбардан ундирилиши ёки раҳбарнинг моддий наф тарзидаги даромади тан олиниб, ушбу суммалар ЖШДСга тортилиши керак.

Ижтимоий солиқнинг пасайтирилган ставкасини қўллаш


"ААА" МЧЖ 26.04.2023 йилдаги ПФ-61-сон фармоннинг 1 қисмида кўрсатилган имтиёздан фойдалана олмайди.

Бензинни воситачи орқали сотишда акциз солиғи


Агар корхонангиз бензинни воситачи орқали сотганида акциз солиғини тўлаш мажбурияти вужудга келса, уни воситачи эмас, комитент, яъни сизнинг корхонангиз тўлайди.

Фермер хўжалиги сотиб олган ер учун солиқ ҳисоб-китоби


Ерларни ер фондининг бир тоифасидан бошқасига ўтказиш ерлардан асосий фойдаланиш мақсади ўзгарган тақдирда амалга оширилади.

Ушбу қарорда кўрсатиб ўтилган метал лист прокатига арматура маҳсулотлари кирадими ёки йўқми?


Ушбу ҳолатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига мурожаат этиш мақсадга мувофиқ.

Махсус кийимнинг қиймати ходимдан ушлаб қолинганида солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ўтказмаси


Агар инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қиймати бир бирлик (комплект) учун харид қилиш пайтидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, ташкилот уларни фойдаланишга беришда ушбу инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг қийматини муддати кечиктирилган харажатларга киритиши мумкин.

Бино бузилганида бухгалтерия ўтказмалари ва мол-мулк солиғи


Асосий воситалар таркибидаги бино бузилганида қилинадиган бухгалтерия ўтказмалари билан АВда 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 22-бандида танишинг.