Жавоб берамиз
Чет эллик малакали мутахассисга хизмат турар жойи тақдим этилганда солиқ оқибатлари
Корхона ўзига тегишли турар жойдан хизмат турар жойи сифатида, яъни корхонанинг хизмат мақсадларида фойдаланилганда у билан боғлиқ харажатлар чегириладиган харажатлар ҳисобланади.
Ходимларни иссиқ овқат билан таъминлашнинг солиқ оқибатлари
Ходимларга бериладиган иссиқ овқат қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибида компенсация тўловларига киради ҳамда ижтимоий солиқ, ЖШДС ва ФЖБПТга мажбурий ажратмаларга тортилади.
Ташкилот ходимларига касаба уюшмаси томонидан берилган совғалар ва йўлланмалар бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими
Сизнинг ташкилотингиз ходимларига совғалар ва йўлланмаларни касаба уюшмаси харид қилиб бериши сабабли, у жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича солиқ агенти ҳисобланади.
Ижара ҳақини оширувчи коэффициентлар асосида ҳисоблаб чиқарилган минимал ставкадан келиб чиқиб белгилаш тўғрими
Жисмоний ва юридик шахслар ўз кўчмас мулкларини ижарачи билан келишилган нархда ижарага беришлари мумкин. Оширувчи коэффициентлар асосида ҳисоблаб чиқарилган минимал ижара ставкалари фақат солиқ солиш мақсадида қўлланилади.
Электрон тижоратда фойда солиғи бўйича имтиёзлар
Агар электрон савдодан олинган даромадлар жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 90 %ини ташкил этса, фойда солиғи бўйича пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланилади.
Товарлар экспортида ҚҚС ва фойда солиғи
Ҳа, 2025 йил 1 январдан тайёр маҳсулот экспортида ҚҚС ставкаси 0%, фойда солиғи ставкаси 15%ни ташкил этади.
ҚҚС гувоҳномаси олинмаган пайт учун ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона ҚҚС гувоҳномаси олинган санагача бўлган “кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли эмас.
Божхона тўловлари кечиктириб тўланганида, фоизлар тўланмаслигининг солиқ оқибатлари
Чет эллик юк ташувчи хизматларига нега ҚҚС йўқ
Ташиш ва (ёки) транспортда ташиш бўйича хизматлар ёхуд бевосита ташиш ва (ёки) транспортда ташиш билан боғлиқ хизматлар чет эллик шахслар томонидан кўрсатиладиган бўлса, агар жўнатиш пункти ва белгиланган пункт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди хизматларни реализация қилиш жойи деб эътироф этилади.
«Умра» зиёратини ташкил этиш хизматларини кўрсатишда солиқ имтиёзлари
«Умра» зиёратини ташкил этиш хизматлари «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
Геологик жиҳатдан ўрганиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатномани номоддий актив сифатида тан олишингиз мумкин, чунки ушбу рухсатнома номоддий активларнинг тан олиниш талабларига жавоб беради.
Бу ҳолатда хатони қандай тўғрилаш мумкин?
"ЯММТ" ИДАКга меҳнат шартномани киритиш учун ЯММТ" ИДАК комплексини бошқариш дирекциясига мурожаат қилиш керак.
Хорижга хизмат сафари харажатлари бўйича компенсация пулларини тўлаб бериш
Хизмат сафаридаги харажатлар бўйича тўланадиган компенсациянинг қанча миқдори ходимнинг даромади ҳисобланмаслиги ва шу сабабли солиққа тортилмаслиги СК 369-м. 3-қ. 8-бандида белгиланган.
НМА бепул олинишининг солиқ оқибатлари
Корхонангиз текин олинган НМАнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда фойда солиғини тўлаб бериши лозим.
2025 йилда экспорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар учун солиқлар ўзгарадими
2025 йилдан солиқ қонунчилигига киритиладиган ўзгаришлар ҳақида сўз юритишга ҳозирча эртароқ, қонун ҳужжати ҳали қабул қилинмаган. Одатда бундай қонун ҳужжати ҳар йили декабрь ойининг охирги кунларида қабул қилинади ва чоп этилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter