Жавоб берамиз
Молиявий ёрдам беришнинг солиқ оқибатлари
А корхона Б корхонага қайтарилмайдиган молиявий ёрдам шартномаси асосида пул ўтказганида, томонларда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари пайдо бўлади.
ТМЗни корхонага ҳадя қилишда ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари
Жисмоний шахс бўлмиш таъсисчи корхонага ТМЗларни ҳадя шартномаси асосида берганида, бу жисмоний шахс даромад кўрмайди, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
Вагонларни таъмирлашда ижтимоий солиқ бўйича имтиёзни қўллаш мумкинми?
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА жавоб берди
Таъсисчига дивиденд тўлашнинг солиқ оқибатлари
Корхона таъсисчисига дивиденд тўлаб берар экан, ундан ЖШДСни ушлаб қолиб, дивиденд тўланадиган кундан кечиктирмасдан бюджетга тўлаб бериши керак.
Устав фондидаги давлат улуши бўйича дивиденд тўлаб бериш
МЧЖ давлат улуши бўйича дивиденд тўлаб бераётганида солиқ агенти сифатида 5%ли ставкада солиқ ушлаб қолиб, дивиденд тўланадиган санадан кечиктирмай бюджетга тўлаб бериши лозим. Солиқ коди – 35.
Жисмоний шахсга пул кўринишида қарз беришнинг солиқ оқибатлари
Жисмоний шахсга пуллик фоизсиз қарз берилганда, томонлар даромад кўрмайди. Шу сабабли бунда солиқ оқибатлари ҳам вужудга келмайди.
Корхона ҳисоб рақамига пул киритишнинг солиқ оқибатлари
Корхона директори томонидан ҳисоб рақамга китирилган пул маблағи солиққа тортилиши ёки тортилмаслиги, пул қандай асос билан киритилганлигига боғлиқ.
Бошқа корхонанинг банк кредитини тўлаб юборишнинг солиқ оқибатлари
Б корхона А корхонанинг кредити тўловларини тўлаб берганида аввал А корхона ундан қарздор бўлиб туради, бунда солиқ оқибатлари бўлмайди.
Ўтган даврлар учун ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш
Барча солиқ имтиёзларидан фойдаланиш солиқ тўловчининг ҳуқуқи, яъни истаса фойдаланади, истамаса – йўқ. ҚҚСдан озод қилиш кўринишидаги имтиёздан эса фойдаланишга мажбур.
ҚҚС тўловчиси гувохномаси тўхтатилган вақтдаги кирувчи ҚҚС суммалари ҳисобга олинмаслиги
Йўқ, ҚҚС тўловчиси гувохномаси тўхтатилган вақтда ҳисобга олинмаган кирувчи ҚҚС суммаларини гувохнома тикланганидан кейин ўша давр учун аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини топшириб ҳам, кейинги даврлар учун ҳисоб-китобда кўрсатиб ҳам ҳисобга олиб бўлмайди.
Жисмоний шахслардан қорамол ичагини сотиб олишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари
Жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган қорамолларни тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб, маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) олинадиган даромадларига ЖШДС солинмайди.
Мол-мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш 2022 йил 1 июлдан бекор қилинганлиги
Йўқ, бу норма 2022 йил 1 июлга қадар ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғига нисбатан қўлланилмайди.
Корхонада ходимларнинг ишга келиш-кетиш вақтларини қайд этиб, ходимларга имзо чектириб бориш журнали қайси қонунда белгиланган?
Таъсисчига дивидендни тайёр маҳсулот билан тўлашнинг бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Таъсисчига дивиденд тўланганида унда мулкий даромад вужудга келади. Мулкий даромадлар солиқ агентида ЖШДСга тортилади.
Кулердаги сувдан фойдаланишнинг солиқ оқибатлари
Вакиллик харажатлари, юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлари ЖШДС солиш мақсадида даромад деб қаралмайди ва бу солиқ бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.