Жавоб берамиз

Енгил автомобиль харид қилишдаги ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳа, корхона директорига ва минерал ўғитлар таъминот бўлимига корхона фаолиятини яхшилаш, янги харидорларни излаб топиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадларида сотиб олинган енгил автомобиллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин.

СК 317-моддаси 31-банди нима ҳақида


Корхона томонидан кўрилган зарар мол-мулк нархининг пасайиши эмас. Унинг СК 317-моддаси 31-бандига алоқаси йўқ.

Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқ қандай ҳолларда вужудга келади?


Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиш ҳоллари Фуқаролик кодексида белгиланган.

СК 377-моддасидаги моддий ёрдам суммалари ижтимоий солиққа тортилмаслиги


Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан, оила аъзосининг вафот этиши муносабати билан бериладиган бир марталик моддий ёрдам суммалари ходимнинг бошқа даромади ҳисобланади ва ижтимоий солиққа тортилмайди.

Бирлаштириш (қўшиб олиш) шаклида қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворис – юридик шахсни солиққа тортиш

Жамиятга қарашли ер майдонларига экилган ғўза парвариши учун ходимларни ишга жалб қилишда ва ҳисоб-китобларни амалга оширишда қайси меъёрий ҳужжатларга асосланилади? 1 гектар ер майдонини ўтоқ қилиш, ягоналаш, чопиқ қилиш ишларига қанча ходим жалб қилинади ва уларга қанчадан иш ҳақи ҳисобланади?


Қишлоқ хўжалиги ишларига ишчиларни жалб қилиш Меҳнат кодексига асосан амалга оширилади.

 

 

Муддатли ҳарбий хизматдан озод қилиш холатлари


25 ёшга тўлган ва 2 нафар фарзанди бор шахс ҳарбий хизматдан озод қилинмайди.

Чорвачиликда ўстиришдаги ҳайвонларни парваришлаш харажатлари ҳисоби


Йўқ, чорвачиликда йил якунига кўра режали таннархдан ортиб қолган сумма даромадга олиб борилмайди.

Жисмоний шахс турар жойини сотганида солиқ оқибатлари


Агар жисмоний шахс 36 календарь ойдан ортиқ муддатда ўзига ҳуқуқий мулк асосида тегишли бўлган турар жойларни сотса, ЖШДС бўйича солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Шу вазиятда банк нима қилиши керак?


Аёлнинг хоҳишига кўра, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар умумлаштирилиб, иш кунининг (иш сменасининг) бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни (иш сменаси) шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

ЙҲХБнинг йўл белгисини ўрнатиб, тўғрига ҳаракат қилишни бекор қилиши ва фақат ўнгга рухсат бериши қонунийми?


Йўл белгиларини махсус ваколатли давлат органи ва йўл ташкилотлари ўрнатади.

Майда ва йирик чорва молларини ким баҳолайди


Корхонангиз чорва молларини ўзи мустақил равишда ёки мустақил баҳоловчиларни таклиф этган ҳолда қайта баҳолаши мумкин.

Кредит гаровини суғурталаш учун тўлов – бу кечиктирилган харажатлар


Корхонангиз тўлаган суғурта пули – бу кечиктирилган харажатлар.

Нормадан ошиқ суткалик пуллари тўлашнинг солиқ оқибатлари


Хизмат сафарлари вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар) компенсация тўловлари жумласига киради ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланади.

Марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган қурилишга етказиб берилган темир-бетон маҳсулотидаги ҚҚСни ҳисобга олиш


Ҳа, корхона молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектларга етказиб берилган темир-бетон маҳсулотлар бўйича бюджетга ҚҚС тўлаб берган бўлса, ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган ТМЗ ва хизматлар бўйича ҚҚСни 2018 йилда ҳисобга олишга ҳақли эди.