Жавоб берамиз
Нотижорат ташкилоти томонидан кирувчи ҚҚСнинг ҳисобга олиниши
Солиқ солинадиган айланма мақсадларида фойдаланиладиган товарларни харид қилишда тўланган ҚҚС ҳисобга олинади. Бунда СК 266-моддаси 1-қисмидаги шартлар бажарилиши керак.
Жисмоний шахсларга фоизсиз қарз берилганда солиқ оқибатлари вужудга келмаслиги
Йўқ, иккала тарафда ҳам даромад вужудга келмайди, демак, солиқ оқибатлари ҳам келиб чиқмайди.
СКнинг 378-моддаси 16-банди бўйича имтиёзни фақат ёш оилалар қўллай оладими
СКнинг 378-моддаси 16-бандида белгиланган имтиёзни қўллаш учун ёш оила бўлиш шарт эмас.
Ушбу давр давомида ходим меҳнат таътилига чиқса ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлса, огоҳлантириш муддати чўзиладими?
Татътил даври огохлантириш муддатини чўзмайди, лекин таътил даврида меҳ. шартномасини бекор қилиб бўлмайди.
Заҳира фондига ажратмаларининг фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари
Фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган заҳира фондларига ажратмалар СК 315, 316, 326-моддаларида келтирилган.
Мол-мулкни ижарага беришда жисмоний шахслар 12% ЖШДС тўлаши
2023 йилда жисмоний шахслар мол-мулкни ижара беришдан олинган даромаддан тўланадиган ЖШДС ставкаси аввалгидек 12% миқдорида қолган.
Бино ва ускуналарни ҳисобдан чикариш
Амортизация қилинадиган активнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа (фойда ёки зарар) солиқ ҳисоби мақсадида 2022 йил 1январдан СКнинг 298-моддасига асосан аниқланади.
Жисмоний шахснинг имтиёз қўлланиладиган бошқа даромадлари
Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари – бу корхоналар томонидан жисмоний шахсларнинг манфаатларида амалга оширилган харажатлардир.
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишда бухгалтерия ҳисоби
Ўртадаги фарқ ҳуқуқий вориснинг бухгалтерия баланси "Мажбуриятлар" бўлимида "Узоқ муддатга узайтирилган даромадлар" ва "Муддати узайтирилган даромадлар" миқдорий кўрсаткичлари билан манфий гудвилл тарзида тартибга солиниши лозим.
Кўп қаватли турар жой биносида жойлашган офис бўйича ер солиғини тўлаш
Ходим томонидан сотиб олинган ёқилғи бўйича ҚҚС ҳисобга олинмаслиги
Корхона ушбу вазиятда онлайн-НКМ чекларида акс этган ҚҚС суммаларини ҳисобга ололмайди.
Корхона таъсисчиси олмаган дивидендларидан корхона фойдасига воз кечишида бухгалтерия ўтказмалари
Агар тақсимланмаган фойда таъсисчига дивиденд сифатида тақсимланмаган бўлса, уни тақсимламасдан ишлаб юриш маъқул.
Импорт чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Агар корхона текинга олинган товарлардан ҚҚС солинадиган айланма мақсадида фойдаланса, уларни импорт қилиш чоғида божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.
ННТ мол-мулкини ижарага беришда солиқлар тўлаши лозимлиги
ННТ мол-мулкини ижарага берганида тижорат фаолияти билан шуғулланади, шу сабабли бунда барча солиқларни тўлаши лозим.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter