Жавоб берамиз

Асосий фаолияти товуқ тухуми ва товуқ гўшти ишлаб чикариш бўлган корхоналар ҚҚС солиғини тўлайдими?


Ўзбекистонда етиштирилган товуқ гўшти ва тухум реализацияси бўйича оборотлар ҚҚСдан озод қилинган.

Ургуи ЭИЗ иштирокчиси учун берилган имтиёзлар мақсадлими ёки мақсадсиз?


Президент Фармонида ЭИЗ иштирокчилари имтиёзларни қўллашдан бўшаган маблағларни муайян мақсадга йўналтиришлари лозимлиги назарда тутилмаган.

Ходм меҳнат таътилидан чақириб олинганда ходимнинг пулини ушлаб қолиб келгусида таътилга чиққанда бериш тўғрими (компенсацияга алмаштириб булмайдиган таътилларнни)? Агар пули ушлаб қолинса, у ходим келгусида татил кунидан фойдаланмай ишдан бўшаса нима қилишимиз керак?


Меҳнат кодексининг 147-моддасига мувофиқ, таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Ваккасов Жамолиддин Мухаммадович Сизга саволим шундан иборатки 20.01.2018 да Солиқ инспексияси 2014 йилда бу фаолият турига тақиқ қўйилганини аммо қайси қонунга кўра эканлигини асослаб бера олишмади илтимос бизга бу борада тўлиқ маълумот берсангиз ИФУТ 80.10.0 йўналиши бўйича корхона очиш бўйича ва қайси қонун ҳужжатлари асосида

Мен ўз хоҳишимга кўра меҳнат шартномасини қандай бекор қилсам бўлади? Корхона директори мени бўшатмасликка ҳақлими?


Корхона раҳбари аризани қаноатлантирмасликка ҳақли эмас.

Бу операция кластер ичида ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқариладиган махсулот булиб хисобланадими? Ушбу ҳолатда толани, чигитни биржа орқали сотиш, тола (чигит)га сифат сертификатини олиш мажбурийми?


Ушбу масала билан қонунчиликда куйидагича ёритилган.

Автотранспорт воситасидан бепул фойдаланиш ҳақидаги юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасидаги шартнома нотариал тасдиқланиши керакми?


Ушбу саволга жавоб қонунчиликда қуйидагича тартибга солинган.

2018 йил апрель ойида 24 иш кунига меҳнат таътилига чиққан ходимнинг меҳнат таътили кунини 2 иш кунига қисқартириш тўғри амалга оширилганми ва 2018 йил ноябрь ойида ходим яна 24 иш кунига меҳнат таътилига чиқса, унинг меҳнат таътили неча кунга қисқартирилиши керак?


Фикримизча, тўғри ҳисобланмаган.

Уй-жой кодексидаги "аренда" ва "ижара" сўлари икки хил маънони англатадими? Агар икки хил маънода бўлса "аренда" сўзи қандай маънони англатади?


Фуқаролик кодексига биноан ижара ва аренда атамалари бир маънони англатади.

Оддий тилхат асосида олинган қарзни миқдори суд томонидан ҳақиқий деб топилиши учун суммаси қанча бўлиши керак?


Қарз олувчи қарз берувчига қарз олинганлигини тасдиқлаб, тилхат берган бўлса, ушбу тилхат ёзма шартномага тенглаштирилади.

Таътиллар жадвали билан ходим олдиндан таништирилса МКнинг 144-моддаси 2-қисми талаблари бажарилган, деб ҳисобланадими? Ходимни меҳнат таътилига чиқариш ҳақидаги буйруқ бир санада расмийлаштирилса, қонуний ҳисобланадими? Ходимни меҳнат таътилига чиқариш ҳақидаги буйруқ камида 15 кун олдин расмийлаштирилиши лозимми?


Йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.

Ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 97-моддаси 1- банди биланбекор қилинганда, аризада "ўз хоҳишимгага кўра" деб ёзиладими ёки келишув битими тузиладими?


Меҳнат кодекси 97-моддасининг 1-бандида (тарафларнинг келишувига кўра) назарда тутилган асос ходим ва иш берувчи ўртасида эришилган келишувга кўра ҳам номуайян муддатга тузилган, ҳам муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш имконини беради

Бир нечта иш жойида ишлашим мумкинми?


Ҳа, Меҳнат Кодекси буйича бир нечта иш жойида ишлаш мумкин. Бунда ш вақти давомийлиги жами 1,5 ставкадан ошмаслиги лозим.

Нефт корхонаси махсулот бериши тўғрими? Фермер хўжалиги МЧЖ олдида қарзини қандай тўлайди? Олинган махсулот нима бўлади?


Мазкур ҳолатда қарзни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини вужудга келган бошқа муносабатлардан фарқлаш керак.

Бундай ҳолатда ундирувни қарздор ташкилотнинг юқори ташкилоти ёки муассис ташкилотига қаратиш мумкинми? Бундай ҳолатда қандай ҳуқуқий чоралар кўриш мумкин?


Йўқ, ундирувни қарздор ташкилотнинг юқори ташкилоти ёки муассисига қаратиш мумкин эмас.