Жавоб берамиз
Мусодара қилинган мол-мулкни сотишда ҚҚС
Хатланган мол-мулк мажбурий реализация қилинган тақдирда мулкдор ҚҚСни белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқаради ва тўлайди. Кимошди савдоси орқали сотилган транспорт воситаси қарздор корхона балансидан баённома, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура асосида ҳисобдан чиқарилади. Транспорт воситаси мусодара қилинган ёки хатланган мол-мулк сифатида мажбурий реализация қилинганда транспорт воситаси бўйича ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш Солиқ кодексида назарда тутилмаган.
Фойда солиғи ставкасини 50%га пасайтириб тўлаш
Агар корхонангизнинг жами даромади 2025 йилда илк марта 10 млрд сўмдан ошган бўлса, у 2025 йилда ва 2026 йилда фойда солиғини 50%га пасайтирилган, яъни 7,5% ставкада тўлашга ҳақли, бунинг учун ушбу йилларнинг ҳар бирида корхонанинг жами даромади 100 млрд сўмдан ошиб кетмаслиги лозим.
Устав капиталининг оширилиши рўйхатдан ўтказилмади
Жамият уставига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан учинчи шахслар учун кучга киради
Референт нархларда сотиш натижасидаги зарар чегириладими
Агар корхона дори воситаларини референт нархларда сотиб, бунинг натижасида зарар кўраётган бўлса, зарар суммаси, шу жумладан сиз айтаётган манфий фарқдан ҳисобланган ҚҚС суммаси ҳам чегириладиган харажат ҳисобланади. Чунки зарар бу қонунчилик қоидаларидан келиб чиқмоқда.
ОС-1 шаклидаги ҳужжат
“ОС-1” шаклидаги ҳужжат – бу N АВ-1 шакли – асосий воситаларни қабул қилиш ва топшириш тўғрисидаги далолатнома, унинг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳужжатлари билан тасдиқланмаган.
БЮДдаги ҚҚСнинг ҳисобга ўтиши
ҚҚС ҳисоб-китобини автоматик тарзда тўлдириш тизими шундай созланганки, у ҳисобга фақат ИМ-40 режимига жойлаштирилган товарлар учун БЮДни қабул қилади.
Транспорт воситаларида логотип ва товар расмларини жойлаштиришнинг солиқ оқибатлари
Бренд ва логотипни тижорат фаолиятида қўллаш интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳисобланади ва роялти сифатида баҳоланиши мумкин.
Ижарага бериладиган асосий воситалар бўйича инвестициявий чегирма қўлланиладими
Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун қандай моддий ёрдам кўрсатиш керак
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам меҳнат шартномалари ёки локал ҳужжатларга мувофиқ ташкилот раҳбарининг хоҳишига кўра кўрсатилади.
Яшил энергетикага берилган имтиёзларнинг текин ижарага берилган ерга ўрнатилган қўёш панелларига нисбатан қўлланилиши
Ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун солиқ тўловчи my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали имтиёздан фойдаланиш тўғрисида мурожаат юбориши керак..
Ижара шартномаси бўйича солиқ оқибатлари
Ижарага берувчи шартномада томонлар келишувига кўра исталган суммани кўрсатишга ҳақли.
ЯТТнинг солиққа тортилишидаги ўзгаришлар
Айланмаси 1 млрд сўмдан ошмаган ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар 1% ставкада АОС тўловчисидирлар.
Мол-мулк солиғи қачон юзага келади
Солиқ солиш объекти ҳисобланувчи мол-мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.
Ноль ставкада ҚҚС татбиқ этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг чакана савдоси
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (бундан пахта ва ғалла мустасно) рўйхатига киритилган товарларни реализация қилиш айланмасига нисбатан ноль даражали ставкада солиқ солинади.
ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси олинмаган даврдаги кирувчи солиқ суммаларини ҳисобга олиш мумкинми
Йўқ, 2023 йил июнь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида 2023 йил май ойида импорт қилинган товарлар бўйича кирувчи ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мумкин эмас.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter