Жавоб берамиз
Ушбу фуқаро ҳозирда қандай йўл тутиши лозим, Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун қандай хужжатларни кимга тақдим этиши керак?
Чет эл фуқаролари уларнинг илтимосномаларига кўра қонунда белгиланган шартларга ЎзР фуқаролигига қабул қилинишлари мумкин.
Когда последний срок замены паспорта гражданина РУз старого образца на новый биометрический?
Паспорт гражданина РУз небиометрического образца, если указанный в нем срок действия еще не истек, может быть использован в качестве проездного документа исключительно для возвращения в РУз (до 1.07.2018г.).
Иш берувчи бу ҳолда қандай йўл тутмоғи лозим?
Ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантириши жараёнида таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқариб таътил берилиши мумкин.
Қайси қонун ҳужжатларида имтиёзлар ва компенсациялар назарда тутилган иш ўринлари кўрсатилган?
Қонуннинг 14-моддаси билан назарда тутилган иш ўринлари аттестация натижасига кўра аниқланади
1.Фермер хўжалигидан боғни ижарага олишимиз мумкинми? 2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишимизда қандай солиқ имтиёзлари бор? 3.Юқоридаги ҳолларда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?
Фуқаролиги бўлмаган шахсга уй-жой қуриш учун ер ажратиб бериладими?
Якка тартибда уй-жой қуриш учун шахсга туман хокимияти томонидан ер ажратиб берилиши 30.12.2006 йилдаги 272-сонли ВМҚга 1-илова билан тартибга солинади.
3 ёшга тўлмаган фарзанди бор аёлга қўшимча лавозим бириктирилиши мумкинми?
Биз учун 02.01.2018 йил дам олиш куни деб ҳисобланадими?
Солик инспекцияси юридик шахслар солиқ маъмуриятчилиги ва камерал назорат бўлими ходимлари томонидан берилган талабнома тўғрими?
Ҳа, тўғри. Давлат солиқ хизмати органи солиқ даври тугаганидан кейин беш йил ичида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаши ёки уларнинг ҳисобланган суммасини қайта кўриб чиқиши мумкин.
1. Корхона ҚҚС бўйича ортиқча ҳосил бўлган маблағни қандай йўл билан ЯСТга ўтказиши мумкин? 2. Экспорт қилиш натижасида ҳосил бўлган ортиқча ҚҚС суммасини ЯСТ ҳисобига ўтказиш туман ДСИ ва туман Молия бўлимлари томонидан амалга ошириладими?
ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳисобидан аввал норезидентлар томонидан тақдим қилинган иш ва хизматлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҚҚС қопланади, ундай кейин солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд солиқ қарзи қопланади.
Ягона солиқ тўлови тўловчиси қурилиш пудрат ташкилоти Давлат солиқ инспекциясига қандай ҳисобот топшириши ва солиқларни қайси турларини тўлаши керак?
ЯСТ тўловчилари учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни тўлаш мажбурияти сақланиб қолади.
Афғонистон Демократик Республикасида харбий хизмат қилган ходимга ЖШДС қандай тартибда солинади?
Уруш қатнашчиларига тенглаштириладиган шахсларнинг даромадлари ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг 4-баравари миқдоридаги қисми ЖШДСдан озод этилади.
Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш билан шуғулланувчи ЯТТ қўшимча равишда Ўзбекистон корхоналаридан товарларни сотиб олиб чакана сотса бўладими? Бунда қанақа солиқ оқибатлари келиб чиқади?
Ҳа, ЯТТлар ўзи импорт қилган товарларни ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналаридан нақдсиз ҳисоб-китоблар йўли билан харид қилинган товарларни чакана тартибда сотиши мумкин.
Муддати ўтган кредиторлик қарз қанақа хужжатларга асосан ҳисобдан чиқарилади ва даромадга олишим мумкин? Ушбу ҳисобдан чиқарилган маблағлардан солиқ тўлаш тартиби қандай?
Инвентарлаш натижасида аниқланган даъво муддати ўтган қарздорликлар корхона рахбари буйруғи асосида ҳисобдан чиқарилади.
Ушбу ҳолатда фермер хужалиги кандай солиқ тўлайди? ЯСТ туланса кайси суммадан туланади ва неча фоиз?
Қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжалик ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.