ҚҚСдан имтиёзнинг ҳисоб-фактурани расмийлаштиришда, солиқ ҳисоботида акс эттирилиши

Саволнинг ID си: 12923
МЧЖ, асосий фаолият - қурилиш моллари ишлаб чиқариш , ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг асосий қисми ИК “Узшаҳар қурилиш инвест” МЧЖ буюртмасига асосан арзонлаштирилган кўп квартирали уй-жойларни қуришда иштирок этаётган бош пудрат ва суб пудрат ташкилотларига сотилади. ЎзР Президентининг 2016-йил 22-ноябрь кунги ПҚ-2660-сонли ва 2017-йил 23-октябрь кунги ПҚ-3350 сонли қарорларига асосан арзонлаштирилган кўп квартирали уй-жойларни қуришда иштирок этаётган бош пудрат ва суб пудрат ташкилотлари ҳамда уларга ўз маҳсулотларини етказиб бераётган ишлаб чиқариш корхоналарига айрим солиқ турлари бўйича имтиёзлар белгиланган. Ушбу қарорга кўра бизнинг корхонамиз хам 2018-йил давомида ўзининг маҳсулотларини арзонлаштирилган кўп квартирали уй-жойларни қуришда иштирок этаётган бош пудрат ва суб пудрат ташкилотларига сотган қисмига нисбатан ягона солиқ тўловидан имтиёзга эга бўлган. Эндиликда янги солиқ сиёсатига кўра бизнинг корхонамиз 2019-йилдан бошлаб умумбелгиланган солиқлар тўловчиси турига ўтказилди. Бизнинг маҳсулотларимизни сотиб олаётган бош пудрат ва суб пудрат ташкилотлари 2019-йилдан бошлаб уларга биз томонимиздан ёзиб бериладиган хисоб-фактураларда ҚҚСдан имтиёз берилганлиги сабабли ҚҚСсиз ёзиб беришни сўраяпти. Лекин биз сотиб олаётган хом-ашёлар ҚҚС билан олинёпти.
1.Юқорида айтиб ўтилган қарорларга асосан бизнинг корхонамизга 2019-йилдан бошлаб айнан қайси солиқ турлари бўйича имтиёзлар татбиқ этилади? 2. Корхонамиз томонидан ўзининг маҳсулотларини арзонлаштирилган кўп квартирали уй-жойларни қуришда иштирок этаётган бош пудрат ва суб пудрат ташкилотларига сотганда хисоб-фактураларни расмийлаштиришда қўшилган қиймат солиғи алоҳида кўрсатилинадими ёки имтиёз сабабли ҚҚСсиз ёзиб бериладими? 3. Имтиёзга эга бўлган ҚҚС суммаси солиқ ҳисоботларида қай тартибда акс эттирилади? 4. Бош пудрат ва суб пудрат ташкилотлари қуриб битказган арзонлаштирилган кўп квартирали уй-жойларни ИК “Узшаҳар қурилиш инвест” МЧЖга топшириш вақтида ҚҚС қандай акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock