"Ўзбекэнерго" АЖ лойиҳалари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш

Саволнинг ID си: 13163
ЎзР Президентининг 2013 йил 7 ноябрдаги ПҚ-2063-сонли, 2014 йил 3 январдаги ПҚ-2104-сонли, 2015 йил 1 майдаги ПҚ-2342-сонли ва бошқа қарорларига асосан "Ўзбекэнерго" АЖ тизимидаги корхоналарда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларида "Ўзбекэнерго" АЖ халқаро молия ташкилотларидан кредит ва қарз маблағларни жалб қилувчи ва масъул агент, "Навоий ИЭС" АЖ, "Талимаржон ИЭС" УК ҳамда "Тўрақўрғон ИЭС қурилиши дирекцияси" УК лойиҳа қурилиши учун бюртмачи (Заказчик) қилиб белгиланган. "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан чет эл валютасидаги кредит ва қарз маблағлар ҳисобидан хорижий Пудрат ташкилотларига контракт асосида буюртмачи корхоналар номидан чет эл валютасида ўтказиб берилмоқда. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда "Ўзбекэнерго" АЖ сиздан қуйидаги саволларга аниқлик киритиб беришингизни сўрайди.
1) Хорижий Пудрат ташкилотларига контракт асосида буюртмачи номидан тўланган чет эл валютасидаги аванс маблағларнинг бухгалтерия ҳисобини "Ўзбекэнерго" АЖда ва "Навоий ИЭС" АЖ, "Талимаржон ИЭС" УК ҳамда "Тўрақўрғон ИЭС қурилиши дирекцияси" УКларида миллий стандартларга мувофиқ қандай тартибда ҳисобга олиниши лозим бўлади. 2) "Ўзбекэнерго" АЖда амалга оширилаётган лойиҳаларининг ТИА (ТЭО)га кўра лойиҳа доирасида жалб қилинган кредит ва қарз маблағлари учун қурилиш даврида ҳисобланган фоизлар Лойиҳа қийматига киритилган. "Ўзбекэнерго" АЖда "Навоий ИЭС" АЖ, "Талимаржон ИЭС" УК ва "Тўрақўрғон ИЭС қурилиши дирекцияси" УКларининг Пудрат ташкилотларига контракт валютасидаги маблағлари ўтказилганда "Ўзбекэнерго" АЖ томонидан ҳисобланадиган фоизлар бухгалтерия ҳисобида қандай тартибда ҳисобга олинади.
Экспертларнинг жавоблари:

Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг

lock