Саволнинг ID си: 15106
Корхона ўзи ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотни турли давлатларга экспорт қилади. Экспорт шартномалари турли хорижий валюталарда (АҚШ доллари, ЕВРО ва рублда) тузилган. Шунга кўра инвойсларни расмийлаштириш ва тўловлар турли валюталарда амалга оширилади. “Қўшилган киймат солиғи ҳисоб-китоби”нинг 2-иловасининг изоҳ қисмида ёзилишича: “Экспорт учун валюта тушуми турли чет эл валютасида амалга оширилса, 0411 ва 0412-сатрлардаги барча чет эл валютаси юкни жўнатиш амалга оширилган ойнинг сўнгги кунидаги Марказий банк белгилаган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисобланади”. Август ойида экспорт бўйича маълумот: - 09.08.2019 йилда Қозоғистон Республикасига 45 000 АҚШ долларлик (1$ = 8 704,87 сум жами 391 719 150,0 сўм), экспорт (тўлов 10.07.2019 йилда (1$=8 578,36 сум жами 386 026 200,0 сўм) олдиндан тўлиқ амалга оширилган); - 14.08.2019 йилда Россия Федерациясига 3 000 000 рубллик (1 рубль =136,38 сум жами 409 140 000,0 сўм) экспорт (тўлов 22.08.2019 йилда (1 рубль =140,14 сум жами 420 420 000,0) тўлиқ амалга оширилган); - 22.08.2019 йилда Японияга 40 000 ЕВРОлик(1€=10 393,72 сум жами 415 748 800,0 сум) экспорт (тўлов 17.09.2019 йилда (1€=10 421,13 сум, жами 416 845 200,0 сум) тўлиқ амалга оширилган) амалга оширилган. - Август ойининг сунги санасидаги курс бўйича 1$ = 9 373,93 сўм, жами суммаси 421 826 850,0 сўм 1 рубль =141,92 сўм, жами суммаси 425 760 000,0 1 € =10 446,31 сўм, жами суммаси 417 785 240,0
Корхонада ҚҚС ҳисоб-китобининг 2-иловаси 0411 ва 0412-сатрлари қандай тўлдирилади? Юқоридаги шартли мисол билан тушунтириб беришингизни сўраймиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин