Жавоб берамиз
ҚҚС
- ҚҚСга ўтиш
- ҚҚС бўйича айланма
- Хўжалик операцияларида ҚҚС
- Тармоқлар бўйича ҚҚС
- ҚҚС бўйича солиқ солиш базасини тузатиш
- Имтиёзлар
- Ноль даражали ставка бўйича ҚҚС
- ҚҚСни ҳисобга олиш
- Ҳисобга олинмайдиган ҚҚС
- Ҳисобга олинадиган ҚҚСни тузатиш
- Ҳисобварақ-фактура
- Тўлов ва ҳисобот
- ТИФда ҚҚС
- Бюджетдан ҚҚСни қайтариш
- Соддалаштирилган ҚҚС
Қурилиш ишларини бажаришда ЭҲФ ҳар ой тақдим этилиши ва ҚҚС ҳар ой ҳисоблаб борилиши
Объектлар қурилишида, шу жумладан объектларни фойдаланиш учун тайёр ҳолда қуришда, шунингдек узоқ (бир солиқ ҳисоботи давридан ортиқ) технологик даврийликдаги узоқ муддатли шартномалар бўйича, агар тузилган узоқ муддатли шартномалар шартларида хизматларни ҳар ойда топшириш назарда тутилмаган бўлса, ҳар бир календарь ойнинг охирги куни айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.
Парранда етиштириш учун ем маҳсулотлари бўйича тўланган ҚҚС ҳисобга олинмаслиги
Енгил автомобилни сотиб олишда тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона директори енгил автомобилдан корхонанинг тадбиркорлик мақсадида фойдаланса, уни харид қилиш чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.
Ўсимлик ёғини сотиш бўйича айланмага солиқ имтиёзи берилганида ҚҚСни ҳисобга олиш усулини ўзгартириш мумкинлиги
Инвентаризация ўтказишда аниқланган камомад бўйича ҚҚС
Омборда камомад аниқланганда, етишмаётган ТМБлар сотиб олинган пайтда ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш зарур.
Банк томонидан қатъий белгиланган нархдаги хизматлари бўйича ҳисобварақ-фактура
Агар айрим банк хизматларига ҚҚС жорий этилса ва ушбу банк операциялари мижознинг шахсий ҳисобварағидан кўчирма ҳужжат бериш билан расмийлаштирилмаса, банк бу хизматлар бўйича ЭҲФ расмийлаштириши зарур бўлади.
Ўзи фойдаланиши учун қурилаётган объектда сарфланган материалларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш
Ўзи фойдаланиши учун қурилаётган объектда ишлатилган материалларни сотиб олишда сотувчига тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш мумкин.
2021 йил 1 май ҳолатига ўсимлик ёғи қолдиқларига тегишли ҚҚС суммаларига киритилган тузатишларнинг ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилиши
Бунда тузатиш киритилган ҚҚС суммаси ва солиқ базаси ҚҚС ҳисоб-китобига 3-илованинг 0601 «Товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланиш бўйича» сатрида акс эттирилади.
Аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишда юзага келган муамммолар билан ишлаш
ҚҚС ҳисоб-китобининг 3-иловаси 0601-сатрида ҚҚСдан озод қилинган айланма эмас, балки илгари ҳисобга олинган ҚҚС суммаларига киритиладиган тузатишлар акс эттирилади.
Аниқлаштирилган ҚҚС ҳисоботи қабул қилинмаганида нима қилиш кераклиги
Агар камерал текширув натижаларига кўра аниқлаштирилган ҳисобот қабул қилиниши тўғрисида ижобий хулоса берилган бўлса, ДСҚнинг 1198 рақамига қўнғироқ қилиб, вазиятга ойдинлик киритишингизни маслаҳат берамиз.
2018 йил 4 майдаги ПҚ-3695-сонли қарордаги лойиҳа доирасида маҳсулотни ҚҚСсиз сотиш
Агар маҳсулотингизни харид қилмоқчи бўлаётган корхона ПҚ-3695-сонли қарордаги лойиҳа доирасида буюртмачи, бош лойиҳа ёки пудрат ташкилоти бўлса, маҳсулотингизни ҚҚСсиз сотишингиз мумкин.
2019 йилда кўчар мулкни ижарага беришда ҚҚС
Корхонангиз рефрижираторларни Қозоғистон ҳудудида фойдаланишга ижарага берганлиги сабабли, хизматларни кўрсатиш жойи Ўзбекистон деб тан олинмаган. Бундай айланмага 2019 йилда ҚҚС солинмаган.
2019 йилда хизматларни экспорт қилиш бўйича айланмага ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинмаган
Йўқ, корхона 2019 йилда Қозоғистонда рўйхатдан ўтган юридик шахсга рефрижиратор вагонларни ижарага бериб даромад олган бўлса, ушбу айланма ноль даражали ҚҚС солиш айланмаси ҳисобланмаган.
ҚҚС тўлашга ўз вақтида ўтмасликнинг оқибатлари
Корхона 2020 йил 1 январдан ҚҚС тўлашга ўтиши керак бўлса-ю, лекин шунга қарамай айланмадан солиқ тўлаб юрган бўлса, солиқ органи корхонага ушбу даврдаги фаолиятдан ҚҚС ва фойда солиғини ҳисоблаб тўлатади, корхона ва унинг жисмоний шахсларига жарима солинади.
2019 йилда таннархидан арзон сотилган ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҚҚС қўшимча ҳисобланиши
Корхонангиз 2019 йилнинг октябрь-декабрь даврида таннархидан арзон сотилган ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича таннарх ва реализация қилиш нархи орасидаги фарқдангина ҚҚС тўлаши керак.