Саволнинг ID си: 1524
Агар шундай бўлса, лицензияни янгилаш зарурми? Ушбу ҳолат бўйича қайси йўл қонуний бўлишини аниқлашга ёрдам беришингизни сўрайман.
Корхонамиз 2013 йилнинг июнь ойида шаҳар ҳокимияти қошидаги савдо департаментидан улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланиш учун лицензия олган. Маълум муддат ушбу фаолият юритилганидан сўнг корхона таъсисчиларидан бири корхонага киритган улушини олиб чиқиб кетишини маълум қилди ва таъсисчи чиқарилди. Натижада корхона устав фонди лицензия олинган даврдагидан камайди. Ушбу ўзгариш давлат рўйхатидан ўтказилди. Корхона 6 ой мобайнида улгуржи савдо фаолиятини юритмай турди. 2014 йилнинг май ойида корхонага янги таъсисчи қўшилиб, корхонанинг лицензия олган давридаги минимум даражасида, яъни 279 000 000 сўмга (3 500 ЭКИҲ х 79 590 сўм) тенг устав фонди шакллантирилди. Ушбу ҳолатда корхона улгуржи савдо фаолитини аввал олган лецензиясига асосан давом эттириш ҳуқуқига эгами? Ёки корхона устав фондини ҳозирги кундаги минимум бўйича шакллантириб, яъни 336 367 500 сўмгача (3 500 ЭКИҲ х 96 105 сўм) кўпайтириш лозимми?
Экспертларнинг жавоблари: