Саволнинг ID си: 16578
2012 йилнинг январь ойида А.А.А. исмли шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниб, суднинг 2012 йил июлдаги айблов ҳукмига асосан озодликдан маҳрум этилди. 2013 йил сентябрда озодликдан маҳрум этиш жазоси ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди. 2014 йил августда ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг амал қилиши тугатилди. Ушбу асосий жазо муддати тугаганидан кейин муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси ижрога қаратилиб, унинг муддати 2017 йил августда тамомланди. 2015 йил ноябрда камроқ ҳақ тўланадиган ишга қабул қилинди ва ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда. Кассация инстанцияси судлов ҳайъатининг 2019 йил июндаги ажримига асосан юқоридаги айблов ҳукми бекор қилиниб, реабилитация қўлланилди. Ҳозирги кунда ноқонуний равишда ушлаб турилгани, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганлиги, ҳукм қилинганлиги муносабати билан А.А.А. ўзининг олдинги иши бўйича ололмай қолган иш ҳақини ундириш ҳуқуқи мавжуд. Бироқ зарар сифатида ололмай қолган иш ҳақининг миқдорини ҳисоблаш услубиёти, қайси даврларни ўз ичига олиши масаласида бир қатор ноаниқликлар мавжуд.
1. Реабилитация қилинган шахсга унинг бир неча йиллар мобайнида ололмай қолган иш ҳақи миқдорини ҳисоблаш услубиёти қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатга асосан тартибга солинади? 2. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорининг 6-иловаси билан тасдиқланган Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг 5-бандига асосан, бошқа барча ҳолларда (тартибнинг 1-4-бандларида кўрсатиб ўтилганлардан ташқари) ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. Шундан келиб чиқиб, реабитиация қилинган шахснинг ололмай қолган иш ҳақининг ўртача миқдорини худди шу тартибда ҳисоблаб, тегишли давр бўйича (шу ўринда ушбу давр ҳам ноаниқ, яъни 2012 йил январда эҳтиёт чораси қўлланилган кундан бошлаб реабилитация қўлланилиши ҳақида судажрими чиққан кунга қадарми ёки ҳозирги кунга қадарми?) индексация қилиниши ҳамда ушбу даврда олинган бошқа даромадлар айириб ташланиши тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock