Бюджет субсидиялари ҳисоби ва солиқ оқибатлари

Саволнинг ID си: 18968
Жамиятимиз улгуржи савдо билан шуғулланади, умумбелгиланган солиқларни тўлайди. Жамиятимиз ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Муниципал активларни бошқариш маркази» ўртасида маҳсулот етказиб бериш ва унинг савдосини ташкиллаштириш тўғрисида шартнома имзоланган. Жамиятимиз шартномага асосан Марказнинг буюртмаси асосида белгиланган миқдорда ва муддатда ҳудудий деҳқон бозорларида ўсимлик ёғини белгиланган чекланган нархларда аҳолига сотиш мажбуриятини олган. Шартномага мувофиқ маҳсулотни етказиб бериш нархи 1 литри учун 12 500 сўмни, маҳсулот аҳолига сотиладиган чекланган нархи эса 1 литри учун 11 500 сўмдан 12 000 сўмгача бўлган суммани ташкил этади. Марказ Жамият томонидан аҳоли эҳтиёжи учун чекланган нархда сотилган махсулотлар нархининг тафовутини ҳокимлик субсидиялар хисобидан тўлаб бериш мажбуриятини олган.
1. Аҳоли эҳтиёжи учун чекланган нархда сотилган маҳсулотлар нархидаги тафовут субсидия ҳисобидан тўлаб берилганида жамиятимиз учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 2. Жамиятимиз томонидан юкоридаги холатда маҳсулотлар реализация қилинганда ҳамда субсидия маблағлари келиб тушганда қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock