Саволнинг ID си: 21326
ВМнинг 10.01.2020 йилдаги 16-сонли қарорига асосан тиббиёт бирлашмасида тендер орқали беморларни овқат билан таъминлаш хизмати хусусий секторга берилган. Эндиликда 2022 йилга келиб, юқоридаги аутсорсинг шартномасини ўзаро келишган ҳолда янгидан тузиб, туман адлия бўлимига хулоса олиш учун жўнатсак, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга зид равишда электрон танлов ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузиш мумкин эмаслигини кўрсатган ҳолда салбий хулоса берилган. Ушбу Қонуннинг 71-моддаси 3-қисмида ВМнинг тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини белгилашга ваколати борлиги, ВМнинг 10.01.2020 йилдаги 16-сонли қарорига 2-илованинг 11-бандида “аутсорсер томонидан шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши ва буюртмачининг харажатлар сметасида ажратилган маблағ аутсорсерни қониқтирган тақдирда, томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати навбатдаги календарь йил учун узайтирилиши мумкин”лиги кўрсатилган.
Тиббиёт бирлашмаси ва хусусий сектор ўртасида тузилган аутсорсинг хизмати бўйича шартнома дастлабки танлов натижасига асосан кейинги йилларга танлов ўтказмасдан узайтирилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, шартнома муддатини навбатдаги календарь йилга узайтириш чекланганми (масалан, 2 йилга ёки 3 йилга)?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин