Бола 2 ёшга тўлгунига қадар тўланадиган нафақа миқдори

Саволнинг ID си: 21702
Корхонамиз хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади. АВда 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатга олинган Низом ва 30.12.2019 йилдаги №ПҚ-4555-сон Қарорга кўра бола парваришлаш таътили даврида бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси корхонамизнинг ўз маблағлари ҳисобидан қатъий белгиланган миқдорда яъни, 434 000 сўмдан ҳар ой тўлаб келинган. 11.08.2021 йилдаги №ПФ-6277-сон Фармоннинг 1-иловасига кўра 2021 йил 1 сентябрдан бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси МҲЭКМнинг 60 фоизи миқдорида тўлаяпмиз. Корхонамиз ходими Юнусобод тумани БТПЖ мутахассисидан ушбу нафақани тўлаш тўғрисида маслаҳат олиш учун мурожаат этди. Мутахассис №ПФ-6277нинг 2-бандига кўра 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган нафақалар тўлаш муддатлари тугагунгача ушбу нафақанинг қатъий белгиланган 434 000 сўм миқдори ва уларни тўлаш муддатлари сақланиб қолиниши лозимлиги ҳақида айтилган. Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан кейин бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси олиш ҳақида ариза билан мурожаат қилган ходимларга МҲЭКМ 60 фоизи, яъни 493 200 сўм (822 000 х 60%) миқдорида нафақа тўланиши ҳақида маълумот берилган.
2021 йил 1 сентябрга қадар бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси тайинланган ходималарга ушбу нафақа қандай миқдорда тўланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock