Компенсация тўланадиган, фойдаланилмаган таътил кунлар сонини аниқлаш
Саволнинг ID си: 23805
Ходим 2022 йил 10 ноябрда ишга қабул қилинган эди, 2022 йил 21 декабрда эса у ишдан бўшатилди. Меҳнат шартномасига мувофиқ, таътилнинг давомийлик муддати 15 кунни ташкил этади. Мазкур ҳолатда кадрлар бўлими билан баҳс юзага келади. Бухгалтерия ходим учун тегишли компенсацияни 1 ой учун ҳисоблайди, бунинг сабаби 10 ноябрдан 10 декабргача – 1 та тўлиқ ой, 11 декабрдан 21 декабргача бўлган кунлар эса ҳисобга олинмайди, чунки у 15 кундан кам. Натижада, фойдаланилмаган таътил учун компенсация 1 кун учун тўлаб берилиши лозим: 15 / 12 х 1 = 1,25 (бутун сонга яхлитланади). Кадрлар бўлими ноябрь ойи учун 15 кундан ортиқ, декабрь ойи учун 15 кундан ортиқ, ҳар бир ой учун жами 1,25 кундан - 2,5 кунлик таътил кунларини ҳисоблайди, уларни 3 кунга яхлитлайди, ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация 3 кун учун тўланиши лозимлигини тасдиқлайди.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация ушбу вазиятда неча кун учун тўлаб берилиши керак?
Экспертларнинг жавоблари:
🌸Баҳорги акция: 31 мартгача – Buxgalter Pro сайтига 15% чегирма.
Сервис имкониятларини баҳолаш ва чегирмали тарифга уланиш учун
синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.
Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.