Акциядорлик жамиятининг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига мулкни топшириш
Саволнинг ID си: 28817
2021-2023 йилларда акциядорлик жамияти (АЖ) бинолар, иншоотлар ва йўлларни ўз ичига олган объектни қурди. 2024 йилда АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши ушбу объектни АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини камайтириш ва давлат унитар корхонаси (ДУК) устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига ДУК балансига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси ва АЖнинг буйруғи билан расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолатда қурилиш объекти қандай нархда сотилади? Олди-сотди шартномасини тузиш керакми? Ҳисоб-фактура (тўлов) электрон шаклда расмийлаштириладими? Давлат активларини бошқариш агентлиги объектни топширишни расмийлаштириши керакми? Бунда солиқ оқибатлари юзага келадими?
Экспертларнинг жавоблари: