Курс фарқи ва қарз юзага келди

Саволнинг ID си: 30411
Корхонамиз – «ShP» испаниялик ҳамкор «EnH» компания билан тенг шерикчиликда «MR» компаниясини ташкил қилди. 2022 йилда «ShP» ва «EnH» компаянилари, «MR»га шамол турбинаси қуриб бериши учун «SE» компанияси билан 82 570 $ лик шартнома имзолади ва бу маблағнинг ярмини «ShP» (41285 $ сўм эквивалентида 478 213 609,27 сўм), ярмини эса «EnH» 41285 $ тўлаб беришди. 04.02.2024 йилда «SE» компаниясига ўтказилган 956 427 218,54 (пул ўткизлган кундаги МБ курси бўйича) сўмлик маблағлар тенг қисмда «ShP» (478 213 609,27 сўм) ва «EnH» (478 213 609,27 сўм) компанияларининг «MR» компанияси уставига улуши сифатида расмийлаштирилиб давлат хизматлари марказидан ўтказилди ҳамда бухгалтерия ҳужжатларида 6630 ҳисобварағига ёзув киритилди. Таъминотчи билан тузилган шартномага ҳам ўзгартириш киритилиб, шартномада «MR» компанияси тараф бўлди. 19.03.2024 йилда «SE» компанияси «MR» компаниясига шамол турбинасини қуриб тугатилгани тўғрисида 1 037 067 640,20 сўм (шу кунги марказий банк курси бўйича 82 570$)га ҳисоб-фактура тақдим қилди. Мазкур ҳисоб-фактурани «MR» компанияси бухгалериясида акс эттиришда 956 427 218,54 сўм 6630 ҳисобварағига кирим қилинади.
Қолган 80 640 421,66 ( 1 037 067 640,20 - 956 427 218,54) сўм маблағлар «MR» компанияси бухгалериясида қайси ҳисобварақда юритилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock