Саволнинг ID си: 3189
Корхонамиз (юридик шахс) 2011 йилда биржа савдолари оркали бошқа бир юридик шахс (сотувчи)дан кўчмас мулк объектини сотиб олганмиз. Барча ҳужжатлар (биржа олди-сотди шартномаси, брокерлик хизмати шартномаси, кадастр хужжатлари) расмийлаштирилган. Кейинчалик аниқланишича бизга кўчмас мулкни сотган юридик шахс 2011 йилда бир жисмоний шахсдан ушбу кўчмас мулкни биржа савдолари орқали сотиб олган экан. 2014 йилга келиб ўша жисмоний шахс «хотинимнинг розилигисиз сотилган» деган важ билан фукарқолик судига даъво ариза киритди ва бизни хабардор қилмасдан суд бизнинг иштирокимизсиз жисмоний шахс фойдасига ҳал қилиб берди. Биз бундан икки ойча вакт ўтгандан сўнг хабар топдик ва табиийки бу вақтда аппеляция муддати ҳам ўтиб бўлган эди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 150 –моддасида даъво муддати 3 йил белгиланган, қолаверса Оила Кодексининг 24- моддасида «Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас мол-мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр) нинг нотариал тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ҳақлидир» - деб ёзиб қўйилганлигига қарамасдан судья томонидан ушбу иш даъвогар фойдасига ҳал килинди. Ваҳоланки даъвогар томонидан хотинининг розилиги олинган ва ушбу розилик хати маҳалла қўмитасининг муҳри билан тасдиқланган. Юқоридагиларни инобатга олиб, қуйидаги саволларга жавоб олишни хоҳлар эдик: 1. Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими? 2. Жавобгарнинг иштирокисиз судда ўта низоли масалани кўриш мумкинми? 3. Ушбу иш бўйича судларнинг устидан қандай шикоят қилиш мумкин? Ушбу масалага ўзингизнинг холисона фикрингизни билдиришингизни сўрайман.
Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материал фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари учун очиқ. Синов тариқасида киришни расмийлаштириш

Сиз исталган масала юзасидан бизга ёзишингиз ёки 1172 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг
lock