Саволнинг ID си: 3250
Ходим икки жойдан даромад олганлиги сабабли жорий йилнинг 1 апрелигача туман солиқ инспекциясига декларация такдим этди. Ходим асосий иш жойидан ва асосий бўлмаган иш жойидан ҳар ой 500 000 сўмдан даромад олган.
1. Агар ходим асосий иш жойи ва асосий бўлмаган иш жойидан ҳар ойда 500 000 сўмдан даромад олган бўлса, 2014 йил учун унинг жами даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси қанчани ташкил этади?
2. Қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўловлар бюджетга ким томонидан тўланади (солиқ тўловчининг ўзи, асосий иш жойидаги иш берувчими ёки асосий бўлмаган иш жойидаги иш берувчими)?
3. Қўшимча ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиқлари асосий иш жойи ва асосий бўлмаган иш жойларидаги солиқ ҳисоб-китобларида ва бухгалтерия ҳисоботларида қандай акс этади?
Экспертларнинг жавоблари: