Саволнинг ID си: 3403
Х-корхонаси 2012 йилдан буён бир нечта жисмоний шахслардан гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилади. Бунда тўлов мазкур жисмоний шахсларнинг омонат ва карта ҳисобварақларига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Х-корхонасига гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи жисмоний шахслар ўзлари бу маҳсулотларни етиштирмайдилар ва ишлаб чиқармайдилар, балки анча юқори нархда қайта сотиш мақсадида бошқа шахслардан сотиб оладилар. Бу жисмоний шахслар Х-корхонасига етказиб берилган маҳсулотлардан олинган даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этишмаган. Бундан ташқари, улар даромад тўғрисидаги декларацияни ўзлари мустақил топширишлари ҳақида Х-корхонасига ариза топширишмаган.
СКнинг 184-моддасига асосан корхона жисмоний шахслар етказиб берган маҳсулотлари учун олган даромадларига солинадиган солиқларни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариб ушлаб қолиши керакми, агар ушлаб қолиши керак бўлса қандай солиқ ставкаларида? Cавол: Юқоридагиларга асосан, агар Х-корхонаси ЖШДС тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариши ва ушлаб қолиши керак бўлиб, ушбу тадбирларни амалга оширмаган бўлса, у ҳолда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқни қандай ставкалар бўйича қайта ҳисоблаб чиқариш зарур? Агар бу текширувда аниқланса, ЖШДС бўйича ушбу неустойкани ким тўлайди?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

Norma.uz сайтидаги ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин. Ҳисоб ёзувингиз бўлмаса, рўйхатдан ўтинг