Саволнинг ID си: 3572
Корхонанинг автотранспорт бўлимига қарашли «MAN» юк автомобили юксиз тиркагичда 100 км масофага, комиссия аъзолари томонидан тасдиқланган ёқилғи сарфи меъёрларига мувофиқ 28 л ёқилғи сарфлайди, тиркагичнинг вазни бир тоннага ортса, 100 км масофа учун қўшимча 1,3 л ёқилғи сарфланади. Бухгалтер ёқилғи сарфини ҳисоблашда гараждан чиқиш ва киришдаги спидометрнинг кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутни ҳисобга олади ва ҳар бир амалда босиб ўтилган 100 км масофа учун меъёр бўйича 28 л, ҳамда вазннинг ҳар бир ортган тоннаси учун қўшимча тарзда 1,3 л ёқилғи сарфини ҳисоблайди. Диспетчер эса «MAN» юк автомобилининг юксиз тиркагичда босиб ўтган ҳар 100 км масофа учун 28 л ва юк билан босиб ўтилган ҳар 100 км масофа учун қўшимча тарзда 1,3 л ёқилғи сарфини ҳисоблайди. Масалан, тиркагичли «MAN» юк автомобили 350 км масофани босиб ўтган, шундан 150 км масофани 25 тонна миқдордаги юк билан босиб ўтган. Бу вазиятда бухгалтер қуйидаги тарзда ҳисоб-китоб қилади: (350 км х 28 л) /100 = 98 л, (150км х 25 т х 1,3 л)/100 = 48,75 литр, жами: 146,75 литр (98л + 48,75 л) сарфланган. Диспетчернинг ҳисоб-китобига кўра: юксиз (200 км х 28 л)/100 = 56 л, юк билан (150км х 28л х 1,3 л)/100 = 54,6 л, жами: 110,6 л (56 л + 54,6 л) сарфланган.
Юк автомобили учун ёқилғи сарфини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock