Саволнинг ID си: 3617
Ходим кам таъминланганлиги сабабли ва балоғатга етмаган боласини даволатиш мақсадида моддий ёрдам олиш учун ариза берди. Ариза ҳамда директорнинг буйруғига асосан ЭКИҲнинг 12 баравари доирасида моддий ёрдам берилди. Бухгалтер мазкур ходимга моддий ёрдамни солиқ ушламасдан тўлиқ равишда тўлади. Бироқ, бюджет ташкилотида асосий, бизда ўриндошлик асосида ишлаётган бош бухгалтер қайта ҳисоблашни талаб этаяпти ҳамда фақат соғлигини тиклаш муносабати билан тўланадиган моддий ёрдам суммасидан солиқ ушланмайди, деб ҳисобламоқда.
Ходимга кам таъминланганлиги сабабли ва балоғатга етмаган боласини даволатиш мақсади учун тўланадиган моддий ёрдам суммасидан (ЭКИҲнинг 12 баравари миқдоригача) ЖШДС ушлаб қолинса, шу тўғри бўладими?
Экспертларнинг жавоблари: