Жисмоний шахснинг VISA-картасига қайтариб ўтказилган пули солиққа тортиладими

Саволнинг ID си: 36817
Дастурий таъминот ишлаб чиқиш фаолияти билан шуғулланувчи ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс хориждаги мижозларга хизмат кўрсатади. Тўлов чет эл валютасида келиб тушади. Бу учун валютада ҳисоб рақам очилган. Ҳар бир тушган валюта тушуми айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида акс эттирилади ва солиқ тўлаб берилади. Шунингдек, бу жисмоний шахснинг ўзининг чет эл валютасидаги шахсий VISA-картаси мавжуд. Ушбу картадаги пулни вақтинча валюта тушуми кирим қилинадиган ҳисоб рақамга ўтказиб турган, кейин ўша сумманинг ўзини яна VISA-картасига қайтариб олган. Пул кўчирилганида ушбу жисмоний шахснинг картасидан ва яна шу картага ўтганлиги кўринган. Солиқ идораси ходимлари ушбу суммани жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияда даромад сифатида кўрсатиб, 12% ставкада ЖШДС ҳисоблади.
Солиқ идораси ходимларининг ушбу вазиятда декларация асосида 12% ставкада ЖШДС ҳисоблашлари тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:
Сервис имкониятларини баҳолаш ва тарифга уланиш учун синов тариқасида киришни расмийлаштиринг.
Саволлар юзага келдими? Бизга ёзинг ёки 1172 рақами орқали боғланинг.

Сайтга кириш имконига эга бўлсангиз, ўз логин ва паролингиз билан киринг.
lock