Саволнинг ID си: 4802
2014 йил якуни бўйича корхонанинг (МЧЖ, давлат улуши йўқ) асосий фаолият тури транспортда юк ташиш хизмати кўрсатиш бўлган. Корхона балансида 2,1 га ерни эгаллаган автогаражи бор. I ва II чораклар якуни бўйича 251 000,0 минг сўмлик юк ташиш хизматлари кўрсатилган. 2015 йилнинг III чорагида юк ташиш хизматлари кўрсатилмаган. 2015 йилнинг III чорагида корхона томонидан янги фаолият тури – юридик шахсларга 5 350,0 минг сўм миқдорида кондиционер ва музлатгичларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатилган. Аниқланишича, ушбу фаолият тури бўйича кўрсатилган хизмат ҳажмидан ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этиш тарзида имтиёз мавжуд экан. Кўрсатилган хизматлар ҳажми кам бўлганлиги сабабли Адлия вазирлиги томонидан 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга мувофиқ 2015 йил III чорак учун ЯСТни унинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш ва ЯСТ ҳисоботини тўлдириш бўйича савол юзага келмоқда. Низомга биноан ЯСТ тўловидан озод қилинган тўловчиларга ЯСТнинг энг кам миқдори қўлланилмайди (Бизда 2015 йил учун 1 га ер учун ер солиғи суммаси 5 622 328 сўмни ташкил қилган). Агар 2015 йилнинг I ва II чораклари якуни бўйича корхонанинг асосий фаолият тури транспортда юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлган, 2015 йилнинг III чорагида фақат юридик шахсларга кондиционер ва музлатгичларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатилган, 2015 йилнинг I-III чораклари якуни бўйича йил бошидан ўсиб борувчи якун тартибида асосий фаолият тури транспортда юк ташиш хизматлари кўрсатиш бўлиб, III чоракнинг ўзида ЯСТдан озод бўлган фаолият тури асосий фаолият тури бўлган тақдирда, АВ томонидан 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом талабларига мувофиқ 2015 йилнинг III чорагида ЯСТнинг энг кам миқдори қўлланадими?
Биринчи ярим йилликда юк ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган, учинчи чоракда эса юридик шахсларга кондиционерлар ва музлаткичларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатган корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олиши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Тўлиқ матн "Norma" компаниялари гуруҳи мижозлари учун очиқ.

Ўз ҳисоб ёзувингиз билан киринг ёки рўйхатдан ўтинг

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин