Жавоб берамиз
Юридик шахсларга солиқ солиш
- Акциз солиғи
- Бошқа солиқлар ва тўловлар
- Ягона ер солиғи
- Ягона солиқ тўлови
- Ер солиғи
- Имтиёзлар
- Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
- Ер қаъридан фойдаланилганлик учун солиқ
- Мол-мулк солиғи
- Фойда солиғи
- ҚҚС
- Жамғармаларга умуммажбурий тўловлар
- Умумий масалалар
Хусусий мактабнинг асосий воситаси ҳисобланган автомобилни реализация қилишнинг солиқ оқибатлари
Хусусий мактаб томонидан автомобилни реализация қилиш, шу жумладан қолдиқ қийматдан паст қийматда реализация қилиш ҳеч қандай солиқ оқибатларига олиб келмайди.
“Бошқа шаҳарлар” ва “Бошқа аҳоли пунктлари”га қайси аҳоли пунктлари киришини қандай аниқласа бўлади?
Солиқ қонунчилигида “Бошқа шаҳарлар” ва “Бошқа аҳоли пунктлари” деган тушунчаларнинг таърифи келтирилмаган.
1. Умумбелгиланган солиқ тўловчи таҳририят қандай солиқлардан имтиёзга эга? 2. Газетанинг таннархини аниқлашда қайси харажатлар тўлиқ ҳисобга олиниши керак? 3. Таҳририят томонидан обунада фаол қатнашган бошқа ташкилотларга қилинадиган сарфлари бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 4. Таҳририят томонидан бепул тарқатиладиган газеталар қай тартибда даромадга олинади ва қандай солиқ оқибатлари юзага келади ҳамда бухгалтерияда қандай расмийлаштирилади? 5. Почта орқали мазкур газетага обуна бўлинганда таҳририят томонидан обуна бўйича даромадлар қачон ва қай тартибда таҳририят даромадига қўшилади? 6. Почта бўлимларига таҳририят томонидан берилаётган чегирма (12 фоиз) қандай расмийлаштирилиши лозим?
Таҳририятга тегишли имтиёзлар "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида"ги Қарори билан белгиланган.
Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган ЯСТни тўлаш бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар томонидан бўш пул маблағлари тижорат банк депозитларига жойлаштирилиб, улар фоизли даромад тарзидаги бошқа даромадларга эга бўлишганда, Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ, дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинадими?
ЯСТни тўлаш бўйича имтиёзга эга бўлган корхоналар томонидан бўш пул маблағлари тижорат банк депозитларига жойлаштирилиб, улар фоизли даромад тарзидаги бошқа даромадларга эга бўлишганда, Солиқ кодексининг 156-моддасига мувофиқ, дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади.
1. Корхонамиз юқорида қайд этилган ҳолатларни акс эттирувчи уч томонлама воситачилик шартномасини тузса бўладими? Ёки биринчи комитент билан комиссионер ўртасида, кейин комиссионер билан сотиб олувчи ўртасида иккита шартнома тузиш керакми? 2. Корхонамиз юкорида қайд этилган тартибда воситачилик савдосини амалга ошириши мумкинми? 3. Корхонамиз Комитентдан (воситачилик савдосини амалга ошириш учун) олган товарларни, сотувчи харидорларга (савдо устамаси қуймасдан) белгиланган тартибдаги счет-фактураларни расмийлаштирган холда, факат пул кучириш йўли орқали сотиши мумкинми? 4. Бу холатда корхонамиз қандай солиқ тўловчиси бўлиб ҳисобланади (ЯСТ ми ёки умумбелгиланган тартибдаги соликларни тўловчисими)? 5. Юкорида кайд этилган тартибда биз воситачилик фаолиятини амалга оширсак, солиқ идора ходимлари буни улгуржи савдо фаолияти деб эътироф қилишмайдими?
Воситачилик ёки топшириқ шартномалари бўйича товар реализация қилишда томонлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар пул кўчириш йўли билан амалга оширилиши қонунга мувофиқдир
1. Агар корхона экспорт килиш учун ўз экспедитор ходими оркали кишлок ҳўжалик маҳсулотларини тайёрласа (заготовка) қандай солиқ оқибатлари келиб чикади? 2. Корхона экспорт килиш учун маҳсулотларни қишлок хўжалик махсулотларини тайёрлаш билан шуғулланувчи ЯТТ лардан сотиб олса, корхонага қанақа солик окибатлари ва ЯТТ ларга қанақа соликлар келиб чикади?
Тайёрлов ташкилотлари товар айланишидан (товар оборотидан) ягона солиқ тўловини, Якка тартибдаги тадбиркорлар эса қатъий белгиланган солиқни белгиланган ставкалар бўйича тўлайдилар.
Бозор ва савдо мажмуаси инфратузилмаси ва ундан фойдаланиш деганда нима тушунилади? 2. Бозор ва савдо мажмуаси инфратузилма ташкил этилмаган бўлса ёки бино, иншоат ва кўрилмалар мулкдори мавжуд инфратузилмадан фойдаланилмаса (бино, иншоат ва кўрилма фаолият қўрсатмай турган бўлса) ушбу йиғимни тўлаши мажбурийми?
Тадбиркорлик субъектларини Давлат бюджетига эмас, бошқа бир субъектга мажбурий тўлов тўлашини талаб қилиниши қонунга зид харакатдир.