Саволнинг ID си: 5046
Корхонанинг бош мутахассиси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилинди. Ўқиш 2015 йилнинг октябрь ойидан бошланди. ВМнинг 16.09.2013 йилдаги 255-сон қарорига мувофиқ ходимнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади.
Ходимга 2015 йил сентябрь ойида навбатдаги меҳнат таътили берилган. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли у буйруққа асосан ишга чақириб олинган. Унинг ойлик маоши 800 000 сўмни ташкил қилади. Ходим 6 йилдан буён ишлайди. Август ва сентябрь ойлари учун унга қуйидагилар ҳисоблаб ёзилди:
2015 йил август ойи учун ҳисобланди: лавозим маоши – 800 000 сўм, нормадан ортиқ суткалик харажатлар -110 000 сўм, озиқ-овқат харажатлари – 100 000 сўм, йўлкира харажатлари – 100 000 сўм, шанбалик – 10 000 сўм, байрам мукофоти – 200 000 сўм, муайян муддат хизмат қилганлик учун – 120 000 сўм, рағбатлантириш – 800 000 сўм.
2015 йил сентябрь ойи учун ҳисобланди:
лавозим маоши – 200 000 сўм, нормадан ортиқ суткалик харажатлар -30 000 сўм, озиқ-овқат харажатлари – 25 000 сўм, байрам мукофоти – 100 000 сўм, муайян муддат хизмат қилганлик учун – 120 000 сўм, рағбатлантириш – 200 000 сўм, норма бўйича таътил пули – 1 000 000 сўм, нормадан ортиқ таътил пули – 900 000 сўм, лимитдан ортиқ мобиль алоқа учун – 30 000 сўм.
Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиши даврида унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиши даврида унга байрам саналари учун мукофот тўловлари амалга ошириладими?
Экспертларнинг жавоблари: