Саволнинг ID си: 5327
Бош мутахассис Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилинди. Ўқиш 2015 йил октябрь ойида бошланди. ВМнинг 16.09.2013 йилдаги 255-сон қарорига мувофиқ тингловчиларнинг асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи миқдори ўқиш муддати мобайнида сақланади. 2015 йил сентябрь ойида ходимга навбатдаги меҳнат таътили берилди. Август-сентябрь ойларида унга қуйидагилар ҳисобланди:
2015 йил август ойи учун – жами 1 030 119 сўм ҳисобланди, шу жумладан: лавозим маоши – 828 303 сўм, МРЖ – 201 816 сўм;
2015 йил сентябрь ойи учун – жами 2 455 271 сўм ҳисобланди, шу жумладан: лавозим маоши – 318 896 сўм, МРЖ – 53 940 сўм, таътил пули – 1 171 302 сўм, моддий ёрдам – 911 133 сўм.
Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиш даврида унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади? Ходимнинг ўқиш даврида унга байрам мукофотлари ва чорак якунлари бўйича мукофотлар тўланадими? Ҳисоблаб чиқарилган ўртача иш ҳақи ўқиш тугагунча ўзгаришсиз қоладими?
Экспертларнинг жавоблари: