Саволнинг ID си: 7584
Давлат улуши мавжуд бўлган жамиятда солиқ текшируви ўтказилаётганда солиқ инспекторлари жамиятнинг муддати уч йилдан ўтган кредиторлик қарзларини аниқлашган. Текширувчилар Солиқ кодексининг 136-моддаси ва унга берилган шарҳларни асос қилиб олиб ҳали ҳисобдан чиқарилмаган кредиторлик қарзларни молиявий натижаларнинг даромад қисмига олиб, ушбу суммага фойда солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ва дивиденд солиғи, ҳамда давлат улуши ҳиссаси миқдорида дивидендларни қўшимча тарзда ҳисоблашди. Текширувчиларнинг хулосаларини қуйидагиларга мувофиқ асоссиз деб ҳисоблаймиз: Солиқ кодексининг 136-моддасида мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадларга фақат ҳисобдан чиқарилган мажбуриятлар кириши белгиланган. Ҳақиқатдан ҳам ушбу моддага берилган шарҳларда даъво муддати ўтган кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқарилиши ва солиқ солинадиган даромадларга қўшилиши керак деган кўрсатма берилган. Аммо 2012 йилда нашрдан чиққан Солиқ кодексининг шарҳларига норматив-ҳуқуқий ҳужжат мақоми берилмаган.
Солиқ текшируви ўтказилаётганда солиқ инспекторлари даъво муддати ўтган кредиторлик қарзларни жамият даромадига ҳисобдан чиқариб, унинг суммасига қўшимча солиқ ва дивидендларни ҳисоблашга ҳақлими?
Солиқ тўловчиларга муддати уч йилдан ўтган кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариб солиққа тортиш мажбуриятини юкловчи қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд?
Экспертларнинг жавоблари: