Саволнинг ID си: 7775
Меҳнат муносабатлари бўйича бузилган ҳуқуқларимни тиклаш (иш берувчининг ноқонуний ишдан бўшатиб юборганлиги) юзасидан ишга тиклаш, мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш ва маънавий зарар учун компенсация ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилдим. Мен даъво аризада хусусий корхона рахбари (иш берувчи) томонидан менга тақдим этилган 2012-2014 йилларда ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотномага асосан энг охирги 2014 йилга ҳисобланган иш ҳақи бўйича яъни 1 110 000 сўм бўйича мажбурий прогул вақти 20 ойни ташкил қилгани учун 22 200 000 сўм (1 110 000х20) сўм моддий зарар, 3 йиллик мехнат таътили учун 3 330 000 сўм (1 110 000 х 3) компенсация ва 1 110 000 сўм ишдан бўшатиш нафақасини ундиришни сўраган эдим. Суд жараёнида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг сўровномасига жавобан хусусий корхона менинг 2012-2014 йиллари учун ўртача ойлик иш ҳақларим тўғрисида ҳамда 2015 йилда корхонада ҳуқуқшунос штати қискарганлиги сабабли 2015 йил учун бошқа ишчи ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи бўйича изоҳ килиб ёзма маълумот берган. Суд хусусий корхонанинг ушбу жавоб хатига таянган ҳолда менинг фойдамга мажбурий прогул вақти учун 6 642 240 сўм (553 520 х 12) ойлик иш ҳақи ва 1 500 000 сўм маънавий зарарни ундиришни ва илгари иш вазифасига муқобил иш билан таъминлаш мажбурияти юклатиш тўғрисида ҳал қилув қарорини қабул қилди.
1) Мажбурий прогул вақти учун компенсация ҳисоблашда қайси хужжат тўғри: иш берувчи судга тақдим этган жавоб хатими ёки ишчига берилган маълумотномами? 2) Иш берувчининг қайси маълумотномаси тўғри ҳисобланади? Судга берилган жавоб хатида корхона ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги малумотларни изоҳ асосида бериши мумкинми? 3) Хозирда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қанча? Ушбу ўртача ойлик иш ҳақи хусусий корхоналарга ҳам тадбиқ этиладими ёки улар ўзлари ўртача ойлик иш ҳақини белгилашадими? 4) Корхона менга ҳисобланган иш ҳақи бўйича қайси муддат учун солиқ ва мажбурий тўловларни тўлайди? 5) Аризамга вақтида жавоб бермаган раҳбар устидан қайси органга мурожаат қилишим мумкин? Бунинг жавобгарлиги қандай?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock