Саволнинг ID си: 7901
Солиқ текшируви натижасида ЖШДС қўшимча ҳамда мажбурий суғурта бадаллари ва ЯИТ камайтиришган ҳисобланган. ДСИ далолатномасида қўшимча ва камайтиришга ҳисобланган солиқ ва мажбурий ажратмаларнинг умумий суммаси кўрсатилган, айни қайси ходимларга қўшимча ва ортиқча солиқ ҳисобланганлиги рўйхати берилмаган. Ўтган йиллардаги ишчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Шу боис даромад солиғига қўшимча ҳисобланган солиқлар тўғридан тўғри 9439 счётига ўтказилди. Камайтиришга ҳисобланган мажбурий суғурта бадаллари ва ЯИТ суммаларини МЧЖ ҳисоб рақамига қайтаришни имкони йуқлиги сабабли ДСИга берилган ёзма аризага асосан улар келгуси давр тўловлари ҳисобига ўтказилди. Солиқ текшируви якуни бўйича қуйидаги проводкалар қилинди: Дт6511-Кт8710 800000сум, Дт6512-Кт8710 200210сум.
1. Текшириш натижасида камайтиришга ҳисобланган мажбурий суғурта бадаллари ва ЯИТ бухгалтерия ҳисобида қанақа проводкалар билал акс эттирилади.
2. Камайтиришга ҳисобланган солиқ ва мажбурий ажратмалар суммасини меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимларга қайтариб беришни имкони бўлмаса, уларни 3 йил даъво муддати ўтишини кутмасдан ҳисобдан чиқарса бўладими?
3. 9360 счётида акс эттирилган мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар солиққа тортиладими?
4. Агар ДСИдан пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бўйича ортиқча тўловлар бизнинг ҳисоб рақамимизга келиб тушмаса уларни 9360 счётига ўтказиш керакми?
Экспертларнинг жавоблари: