Саволнинг ID си: 8172
Хусусий корхонамизнинг асосий фаолияти – қурилиш монтаж ишларини амалга ошириш (ОКОНХ-61110). Корхона кичик тадбиркорлик субъекти сифатида ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли ЎзР Қонуни билан Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган ўзгартиришларга асосан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ЯСТ тўловчилари қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚС тўлаши лозимлиги белгиланган. 1-вазият: 2017 йилда корхонамиз танлов савдоларида қатнашиб марказлаштирилган маблағлар ҳисобига молиялаштириладиган мактаб биносини таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича танлов ғолиб деб топилди. Қурилиш ишлари умумий суммаси ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 600 млн. сўмни ташкил этади. Қурилиш ишларини амалга ошириш даврида баъзи бир махсулотларни танлов комиссиясига таклиф килинган нархдан паст, баъзиларини эса баланд нархда сотиб олинган. Масалан, объектни таъмирлаш учун сарфланадиган полиэтилен трубалар танлов савдоларида ҚҚС билан ҳар бир метри 60 000 сўмдан кўрсатилган, лекин аслида ушбу полиэтилен трубалар ҚҚС билан 50 000 сўмдан сотиб олинди. Краска (лак-бўёқ) махсулотлари ҚҚС билан ҳар бир килограмми 8 000 сўмдан таклиф килинган эди, лекин аслида ҚҚС билан 9 000 сўмдан сотиб олинган. 2-вазият: Корхонамиз Осиё тараққиёт банки кредит линияси асосида молиялаштириладиган қурилиш объектини танлов савдоларида ғолиб деб топилди. Қурилиш ишлари 300 000 АҚШ долларини ташкил этади. Қурилиш ишларини амалга ошириш учун керак бўладиган Адаптор махсулоти танлов савдосига ҚҚСни инобатга олганда ҳар бир донасини 45 АҚШ долларидан таклиф этилган эди. Қурилиш даври давомида махсулот ҚҚС тўловчиси ҳисобланмаган мол етказиб берувчидан ҚҚС сиз 50 000 сўм (30 АҚШ доллари эквиваленти)дан сотиб олинган. 3-вазият: Корхонамиз бошқа бир танлов савдоларида ғолиб бўлган «Хумо» қурилиш ташкилоти билан шартнома имзолаб Субпудратчи сифатида касб хунар колледжи биносини таъмирлаш ишларини амалга оши
1. Капитал қурилишда марказлаштирилган манбалари деганда кайси маблағлар тушунилади? 2. Қурилиш махсулотларини сотиб олишда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими? СКнинг 349-моддасига киритилган ўзгартишга асосан ҚҚС қандай тартибда тўланади? 3. Агар махсулотларни ҳақиқатда сотиб олинган нархи танлов комиссиясига таклиф килинган нархларга нисбатан фарқланса бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига қандай таъсир этади? 4. ҚҚС ва ЯСТ тўловчи қурилиш ташкилоти ЯСТни қайси суммадан ва неча фоизда ҳисоблайди? 5. Осиё тараккиёт банки кредити асосида молиялаштириладиган қурилиш ишлари ҚҚСга тортиладими? 6. Танловда нархлар АҚШ долларида таклиф этилган бўлса, лекин ўша махсулотлар миллий валюта сўмда сотиб олинса ҚҚС қанақа тартибда ҳисобланади? 7. СКнинг 349-моддасига киритилган ўзгартишлар Субпудратчи қурилиш ташкилотларига нисбатан тадбиқ этиладими? 8. Мазказлаштирилган манбалари бўлмаган маблағлар ҳисобига амалга оширилган қурилиш ишларидан ҚҚС тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу материални фақат Buxgalter Pro фойдаланувчилари ўқий оладилар.

Фойдаланиш учун ҳақ тўладингизми? Логин ва пароль бўйича сайтга киринг.

Фойдаланиш имконига эга эмасмисиз? Синов версиясини расмийлаштириб, тизимнинг барча афзалликларини баҳоланг!

Синов версиясини расмийлаштириш


Buxgalter Pro да ҳар куни самарали ишлаш учун тайёр ечимлар, бахгалтерия ўтказмалари ва ҳужжатлар намуналари тўпланган. Амалиётчилар ва солиқ маслаҳатчиларининг амалдорлар билан келишилган эксперт тушунтиришларидан фойдаланинг!

lock