Жавоб берамиз

Кадрлар ишини юритиш

Корхонада ходимларнинг ишга келиш-кетиш вақтларини қайд этиб, ходимларга имзо чектириб бориш журнали қайси қонунда белгиланган?


Ходимлар келиш-кетиш  журнали қонунчиликда кўзда тутилмаган.

Меҳнат кодексининг 233-моддасига асосан ходим ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанда буйруқ расмийлаштириладими ёки кассаллик варақасининг ўзи асос бўладими? Ходимга ҳомиладорлик даврида белгиланган тўловлар буйруқсиз тўланиши мумкинми?


Ҳомиладорлик ва туғиш таътилини бериш ва нафақа тўлаш учун буйруқ шарт эмас.

Кадрлар бўлими бош мутахассиси ходимлар томонидан сайланиб, касаба уюшмаси раиси бўла оладими? Кадрлар бўлимида бошқа лавозим, яъни ходим йўқ.


Ходим ўз бўлимида бир ўзи ишлашидан қатъи назар, ўз лавозими билан бир қаторда касаба уюшмаси раиси бўлиши мумкин.

 

Жамиятга қарашли ер майдонларига экилган ғўза парвариши учун ходимларни ишга жалб қилишда ва ҳисоб-китобларни амалга оширишда қайси меъёрий ҳужжатларга асосланилади? 1 гектар ер майдонини ўтоқ қилиш, ягоналаш, чопиқ қилиш ишларига қанча ходим жалб қилинади ва уларга қанчадан иш ҳақи ҳисобланади?


Қишлоқ хўжалиги ишларига ишчиларни жалб қилиш Меҳнат кодексига асосан амалга оширилади.

 

 

Бунда ушбу қарорга 1-иловада келтирилган ягона тариф сеткасини қўллаш мажбурийми? Корхона айрим касблар учун ўзининг ички разрядлари ва тариф коэффициентларини қўлласа бўладими?


Давлат корхонаси бўлмаган корхоналарда ходимлар учун разрядлар ва тариф коэффициентларини корхона ўзи белгилайди.

Республика ҳамда вилоят даражасида бўлган хўжалик ҳисобидаги ташкилот ходимларининг (масалан, директор, директор ўринбосари, бош ҳисобчи, бош мутахассис, етакчи мутахассис, бош эксперт, етакчи эксперт, хўжалик мудири, бўлим бошлиғи) лавозим разрядларини қандай аниқлаш мумкин?

Чет эллик ходимлар билан меҳнат муносабатлари - хорижлик муассис учун рухсат берувчи ҳужжатлар


 Ўзбекистонга хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби махсус Низом (ВМнинг 25.03.2019 йилдаги 244-сон қарорига 1-илова) билан белгила

1. Лавозим йўриқномаларига ўзгартиришлар киритишда ходимнинг розилигини олиш шартми? 2. Лавозим йўриқномасини ўзгартиришда ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартиришлар киритиладими?


Лавозим йўриқномаларига ўзгартиришлар киритишда ходимнинг розилигини олиш.

Ушбу вазиятда Буйруқда "2017 йил ишлаган даври учун мехнат таътилига чиқарилсин" дейиладими, ёки "2020 йил учун"


Таътиллар кетма кетликда, ўтказиб юбормасдан берилади.

Буви набирасини парваришлаш бўйича таътилни ва нафақани расмийлаштириш


Ҳа, мумкин.

Шифохона тиббий ходимлари карантиндаги беморларни даволаш учун махсус госпиталларга кириб, коронавирус юқтириб олган беморларга қараш жараёнида ўзига касалликни юқтириб олса, уларнинг ойлик иш ҳақи ва табели қандай юритилади?


Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари очилиб шунга асосан тўланиб борилади.

Корхонанинг ҳар бир филиалига алоҳида штат жадвалини юритиш имконияти


Фақатгина бош директор имзо ҳуқуқи ва муҳрга (саволдан келиб чиқиб) эга бўлганлиги сабабли, у барча ходимлар учун иш берувчи бўлиб ҳисобланади ҳамда улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади. Шу сабабли, штат жадвалини алоҳида филиаллар бўйича бўлиш зарурияти йўқ деб ҳисоблаймиз.

Куну тун режимида ишлаганда иш вақти ҳисоби


Иш вақти ҳисобини юритиш учун мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгарлиги мавжуд эмас.

ИДАКда ишлаш мажбуриятларини ходимга юклашда буйруқни расмийлаштириш зурурлиги


Иш берувчи ёзма шаклда тегишли қарорни расмийлаштириш йўли билан "ЯММТ" ИДАКга кириш ҳуқуқига эга бўлган масъул шахсларни белгилаши шарт

III гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимга меҳнат шартномаси ва буйруқни расмийлаштириш


Ишлайдиган III гуруҳ ногиронлари учун имтиёзлар I ва II гуруҳ ногиронларига тақдим этилган имтиёзлардан фарқ қилади.