Жавоб берамиз
Паспорт тизими
- Яшаш гувоҳномаси
- Фуқароларга биометрик паспорт бериш
- Фуқароларнинг чет элга чиқиши
- Рўйхатдан чиқариш
- Фуқаролар ҳуқуқларини бузиш
- Мажбуриятларга риоя қилмаганлик учун жавобгарлик
- Ишончнома ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш
- Хорижда ҳужжатларни расмийлаштириш
- Паспортдаги хатолар
- 16 ёшга тўлмаган шахслар учун паспорт
- Прописка қилиш
- Фуқароликни алмаштириш
- Яшаш жойи бўйича ҳисобга қўйиш
Паспортларни биометрик паспортга алмаштириш муддатлари узайтирилгани кайси конун хужжатларида акс эттирилган? Янги биометрик паспорт бериш муддати чузилиб кетганлиги сабабли эски паспортининг нусхаси билан ишга кабул килиш мумкинми?
Айни пайтда, бизнинг ахборот хизматимиз эски намудаги паспортларни муддатини узайтириш, хамда ушбу паспорт билан ишга кабул килиш тартибини акс эттирадиган норматив хужжатга эга эмас. Юкоридаги масала буйича Тошкент шахар, Шайхантахур тумани, Узбекистон шох кучаси, 49-а уй манзили буйича жойлашган ИИВнинг Хорижга чикиш-келиш ва фукароликни расмийлаштириш бошкармасига мурожаат килишингизни тавсия килиман.
Jiyanimni shu uyga doimiy ro'yxatdan o'tkazish mumkinmi? Toshkent shahrida doimiy ro'yxatdan o'tish to‘g‘risidagi Nizomga ko'ra bobo yoki buvisi yashaydigan uyga ikkinchi darajali qarindosh sifatida doimiy ro'yxatdan o'tkazish mumkin deb yozib qo'yilgan, bu jarayon qanday amalga oshiriladi? Yoki hadya tarzida nabirasiga taqdim qilish shakllari ham mavjudmi?
Бунинг учун жиянингиз Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади
Менинг паспортим ҳозир визалар ва рўйхатдан ўтказиш бўлимида турибди. Судга унинг ўрнига қандай ҳужжат билан бора оламан?
Судга сиз фақат паспорт билан бора оласиз. Агар у паспорт столида бўлса, сиз буни тасдиқловчи маълумотнома олишингиз керак, уни судга тақдим эта оласиз. Маълумотнома паспорт ўрнини боса олишини судья ҳал қилади.
Ушбу қарор фақат мансабдор шахсларга тааллуқлими ёки барча Ўзбекистон фуқароларига тегишлими? Мен (мансабдор шахс эмасман) ҳозирда виза режими ўрнатилган давлатда яшайман стикернинг амал қилиш муддати ўтган, МДҲдан бошқа виза тартиби ўрнатилган давлатга стикернинг амал қилиш муддатини узайтирмасдан бориб келсам бўладими?
Модомики стикерингизнинг амал қилиш муддати тугаган экан, Сиз ЎзРнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиласиз.
Менинг ёшим 17 да, ҳали паспорт олмаганман. Май ойида 18 га тўламан. Паспорт олмаганлигим учун жарима тўлайманми?
Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши жарима солишга сабаб бўлади
Мен доимий равишда бошқа мамлакатда яшайман, Ўзбекистон фуқаросиман. Қариндошим мени хабардор қилмасдан Тошкентдаги квартирамга ноқонуний равишда ижарачиларни қўйган, бироқ ижарачилар ундан кетишни хоҳлашмаяпти. Квартирамни ўз мулкларига олиш учун ижарачилар нима қила оладилар?
Ўзбекистонга квартирага доир ҳужжатлар билан келишни ва у жойлашган жойдаги милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига қариндошингизнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз
Биз бир мавзеда яшаймиз, бошқасида прописка қилинганмиз. Бундай ҳолда биз вақтинча пропискани расмийлаштиришимиз ёки ҳисобга туришимиз шартми?
Дўстим АҚШда ишлайди, агар у 2016 йил июнь ойига қадар Ўзбекистонга келиб паспортини алмаштирса, унда ХЧКваФР ёки виза бузилишига олиб келадиган муаммолар юзага келиши ёки Ўзбекистонга кира олмаслик ҳолати бўлиши мумкинми?
Фуқаролар стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди
Аввал Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандим, унинг бошқа туманидан ўз номимга уй сотиб олганман, лекин бу уйга прописка қилинмаганман. Ҳозирги кунда мен Самарқандда прописка қилинганман. Ҳозир Тошкент вилоятидаги уйимга прописка қилинишим мумкинми?
2011 йил 15 сентябргача уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади.
Тез-тез хорижга чиқиб келишим сабабли участка инспектори тиббий комиссиядан ўтишимни сўради. У мени тиббий кўрикдан ўтишга мажбур қилиш ҳуқуқига эгами? Бундай талаб қайси қонун ҳужжатида назарда тутилган?
Ўзбекистон фуқароси бўлган куёвим Қозоғистоннинг яшаш гувоҳномасига эга. Чегарада унга паспортини биометрик паспортга алмаштирмагунига қадар уни мамлакатдан чиқармасликларини айтишган. У Алматида консуллик ҳисобида туради, Қозоғистонда прописка қилинган. У нима қилиши ва биринчи навбатда қаерга мурожаат қилиши керак?
У биометрик паспорт олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ТИВ консуллик бошқармасининг паспорт бўлимига мурожаат қилиши лозим.
Мен Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонасида консуллик ҳисобида тураман. Яқинда Тошкентга келдим, чунки мендаги хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзувнинг амал қилиш муддати тугади. Стикерни расмийлаштириш хусусида Ўзбекистон ТИВга мурожаат қила оламанми?
Ҳозир хорижда бўлган ва паспортини биометрик паспортга алмаштириш учун жорий йилнинг охиригача Тошкентга кела олмайдиган кишини қандай оқибатлар (санкциялар, жарима) кутади?
Ўзбекистон фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йилнинг 31 декабригача ҳақиқийдир. Ҳақиқий бўлмаган паспортдан фойдаланганингиз учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима тўлашингизга тўғри келади.
Квартирада ёнғин бўлганда барча ҳужжатлар, шу жумладан паспортим ҳам ёниб кетди. Мен паспорт столига янгисини беришларини сўраб ариза билан мурожаат қилдим. Ходимлар менга жарима тўлашим кераклигини айтишди. Ушбу талаб тўғрими?
Табиий офатлар (ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар ва ҳоказо) натижасида паспортларини йўқотганликлари хусусида ариза берган ва ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этган шахслар маъмурий жазога тортилмайдилар.
Австрия фуқароси Ўзбекистонга хизмат визаси бўйича узоқ муддат - 6 ойга қадар давом этадиган хизмат сафарига келяпти. У Ўзбекистон фуқароси квартирасида рўйхатдан ўтказилиши (вақтинча прописка қилиниши) мумкинми?
Ўзбекистонда вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда рўйхатдан ўтишлари ва яшашлари мумкин.