Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти

1. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаблари бузиладими? 2. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайтарганимизда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?


“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади давлат харидлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Корхона улгуржи савдо учун шартномаларни бошқа иккиламчи ҳисоб рақамларини кўрсатган ҳолда тузиши мумкинми, яъни улгуржи савдодан тушадиган пуллар бошқа вилоятлардаги банк филиалларида очилган иккиламчи ҳисоб рақамларга ўтказилиши мумкинми? Бу бўйича қонунчиликда алоҳида талаблар қўйилмаганми?


Хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг биринчи марта миллий валютада очган талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи ҳисобланади. 

Кунгабоқар хом-ашёсидан озиқ-овқат ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш фаолият тури билан шуғулланиш учун қонунчиликда қандай ҳужжатлар, қайси ташкилотлардан сертификат ва рухсатномалар олиш кераклиги белгиланган? Агар худди шу хом-ашёдан техник мой ишлаб чиқарилса-чи? Шу билан бирга янги ташкил этилган корхоналарга қандай солиқ имтиёзлари мавжуд?


Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва унинг ҳудудига олиб кириладиган мажбурий сертификатлантирилиши лозим бўлган маҳсулот турларининг рўйхатига мувофиқ, ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш сертификатлаш асосида амалга оширилади.

Фарзандим 4 ёшда, қиз бола. Мактабга бориши учун олдин болалар боғчасига бориши шартлигини эшитдим. Бу қанчалик тўғри? Агар тўғри бўлса, мактабга боргунча 6 ёшида болалар боғчасига қўйса бўладими ёки аввалроқ қўйиш керакми? Болалар боғчасига бориши учун қайси органга қанақа ҳужжатларни тақдим қилиш керак?


Мактабга бориш учун давлат мактабгача таълим муассасасига бориш шартлиги қонунчиликда белгиланмаган.

Юридик шахс қайси асосга кўра (шартномадан ташқари) ўзининг ҳисоб рақамидаги бўш маблағларни банкнинг депозит ҳисобварағига жойлаштириши мумкин? Мазкур ҳуқуқ корхонанинг ҳужжатларида (масалан, уставида) кўрсатилган бўлиши керакми?


Юридик шахс ўзининг бўш пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиши мумкин.

Корхоналар розилиги билан юқорида тузилган шартномалар асосида вужудга келган қарздорликни ёпса бўладими? Қарздорлик ёпилишини норматив ҳужжатлар асосида тушунтириб беринг.


Саволдан А корхона Б корхонадан қандай асосга кўра қарзлиги маълум эмас. 

Жисмоний шахсга тегишли транспорт воситасини юридик шахс ижарага олиши ҳақида маълумот берсангиз.


Жисмоний шахс ўзига тегишли транспорт воситасини юридик шахсга ижарага бериши тегишли тартибда расмийлаштирилиши керак.

Жамоат ишига қабул қилинган ишчиларимизни 3 ойдан ортиқ ишлатишимиз мумкинми, яъни 3 ойдан сўнг ишдан бўшатиб, қайта 3 ойлик шартнома билан қабул қилсак бўладими ёки фақат 3 ойгача шартнома тузиладими?


Жамоат ишларига жалб қилиш бўйича муносабатлар Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

Юқоридаги ҳолатда корхона раҳбари идоравий танлов комиссияси раиси бўлиши шартми?


Ҳа, мазкур вазиятда раҳбарнинг буйруғи 22.01.2018 йилдаги ПҚ-3487-сонли Президент қарорининг 2-бандидаги императив қоидага зид ҳисобланади.

Шаҳарсозлик, қурилиш нормалари ва қоидалари бажарилиши мажбурий меъёрий ҳужжат ҳисобланадими?

Устав фонди қайта рўйхатдан ўтказилганда муассисларнинг устав фондидаги улуши тақсимоти қандай бўлади?


13949 саволда келтирилган вазиятда устав фондининг миқдори – 190 млн. сўм, муассисларнинг улуши қуйидагича тақсимланган

МЧЖ ва таъсисчи ўртасида қандай шартнома тузилиши керак ва ушбу шартнома қайси давлат ташкилотларида (туман ДСИ, ижара маркази ва бошқалар) мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак?


МЧЖ ва таъсисчи ўртасида нотурар бино билан текин фойдаланиш шартномаси тузилиши керак.

1. Эндиликда сертификатлаштириш марказига ўтказиб берилган 6 617 000 сўм тўлов қайтарилиши керакми ёки қайтарилмайдими? 2. Ушбу тўлов санатория учун 2020 йилга келиб қайта сертификатлаштиришда ҳисобга олинса бўладими ва нимага асосан?


Йўқ, баҳолаш натижаси ижобий бўлмаганлиги сабабли сертификатлаштириш учун тўланган тўлов қайтарилмайди ва қайта сертификатлаштиришда ҳисобга олинмайди.

Дебиторлик қарздорликни мажбурий ундиришнинг қандай йўллари бор?


Дебиторлик қарзини ихтиёрий ундириб бўлмаганда қуйидаги 3 босқичда мажбурий ундириш мумкин.

Давлат муассасаси томонидан биржа савдосида бир ишни бажариш ёки маҳсулот етказиб бериш бўйича ғолиб юридик шахс билан шартнома тузиш тартиби қандай? Шартнома муассасага бериладими?


Биржа битимларини тузиш ҳуқуқига дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатидаги биржа аъзолари эгадирлар.