Жавоб берамиз
Муассислар билан ҳисоб-китоблар
Таъсисчи дивиденд олмоқчи
Жамият йилнинг ҳар чорагида, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта ўзининг соф фойдасини жамият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
МЧЖ таъсисчилари ўз улушларини бир шахсга сотганида бухгалтерия ўтказмалари
Таъсисчилар жамиятдаги ўз улушларини бошқа шахсга сотганида 8330 счет дебетида улушини сотаётган таъсисчилар ва кредитида сотиб олаётган таъсисчи акс эттирилади.
Таъсисчи улушининг импорт товар билан тўлаб берилиши
Амалиётда саволда айтилган шаклда бир томонлама ЭҲФ расмийлаштирган ҳолда СК 248-м. 5-қ. талабини бажариш имконияти мавжуд.
МЧЖ чиқиб кетаётган таъсисчининг улушини сотиб олиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Чиқиб кетган таъсисчининг улушини сотиб олганидан кейин МЧЖ ўзига ўзи таъсисчи бўлиб қолмайди. Жамиятга қарашли улушлар жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз бериш натижаларини аниқлаш, шунингдек жамият тугатилган тақдирда унинг фойдаси ва мол-мулки тақсимланаётганда ҳисобга олинмайди.
Чет эл валютасидаги операция суммасининг сўмдаги эквивалентини тан олиш санаси
Сизнинг вазиятингизда чет эллик таъсисчи устав фондини шакллантириш учун ўтказган пул маблағлари корхонангизнинг банкдаги валюта ҳисоб рақамига келиб тушади. Шу сабабли ушбу операцияни пул маблағларининг банкдаги ҳисобвараққа келиб тушиш санасидаги чет эл валютасининг сўмга нисбатан МБ курсини олган ҳолда акс эттириш керак.
Устав фондига ортиқча киритилган пул маблағлари ҳисоби
Бу сумма ҳозирча 6330 «Таъсисчиларнинг устав капиталини ошириш бўйича улушлари» счётининг кредитида таъсисчи олдида кредиторлик қарзи сифатида акс этиб туради.
Валюта билан юборилган улуш етиб келгунча курс ошди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахсларнинг устав фондлари (устав капиталлари) миқдорларига доир талаблар фақат Ўзбекистон Республикаси валютасида белгиланади.
УФнинг оширилиши вақтида рўйхатдан ўтказилмади
Муддат ўтказиб юборилса, жамият устав фондининг кўпайтирилиши амалга ошмаган деб эътироф этилади.
Тўланмаган дивиденд
Баъзи ҳолатларда (сабаблар туфайли) дивидендларнинг тўланишига қонуний чеклов юзага келиши мумкин. Ушбу ҳолат тугаганда жамият дивидендни тўлаб бериши керак.
Шўъба корхона муассисга дивиденд тўлаб берганда бухгалтерия ўтказмалари
Шўъба корхона муассисга дивиденд тўлаб берганда 4840 - “Олинадиган дивидендлар” ва 9520 -“Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” бухгалтерия счётларида акс эттирилади.
Устав фондини камайтириш ҳисобига пул маблағларини тўланганда солиқ оқибатлари
МЧЖ иштирокчиларига устав фондини камайтириш ҳисобига пул маблағларини тўлаш МЧЖга ҳам, унинг таъсисчилари учун ҳам қандайдир солиқ оқибатларига сабаб бўлмайди.
Берилган валютанинг кейинчалик улушга айланиши
Валютада ифодаланган мажбуриятнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мақсадида миллий валютада қайта ҳисобланади.
Устав капиталини ошириш учун чет эл валютасини киритган таъсисчининг таъсисчилар сафидан чиқиши
Таъсисчининг УКдаги улушнинг ҳақиқий қиймати номинал қийматидан юқори бўлса, юзага келган ижобий фарқ дивиденд ҳисобланади ва солиққа тортилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter