Жавоб берамиз

Ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш масалалари

Ўқитиш хизматлари уч томонли шартнома асосида амалга оширилганида далолатнома ким томонидан имзоланади


Агар шартнома уч томонли бўлса, ўқув маркази томонидан ўқитиш амалга оширилганлиги тўғрисидаги далолатнома шу томонларнинг ҳаммаси томонидан имзоланиши керак.

Акция доирасидаги чегирмали ЭҲФ


Ушбу акция муддатли ҳамда харид вақтида қўшимча товар бериш шаклидаги чегирмадир.

ЭҲФни шакллантиришда хатолик


Саволга Солиқ қўмитасининг Солиқ ҳуқуқбузарликлари билан ишлаш бошқармаси ходимлари жавоб берадилар.

Субпудратчи томонидан тақдим этиладиган ЭҲФ расмийлаштириш


Субпудратчи корхона сизнинг корхонангизга ўз бажарган ишлари бўйича тўлиқ суммага ЭҲФ тақдим этади. Сизнинг корхонангиз ўз навбатида субпудратчига бош пудратчи хизмати учун ЭҲФ тақдим этади

Кўчмас мулкнинг мулкдори ўзгарганида ЭҲФ расмийлаштириладими


Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади.

Жисмоний шахслар ЭҲФ расмийлаштирмаслиги


Йўқ, солиқ органи ходими ушбу вазиятда ноҳақ. Таъсисчи бўлмиш жисмоний шахс корхона устав фондига ТМЗларни киритишда ЭҲФ расмийлаштирмайди.

Божхона харажатлари учинчи шахс томонидан тўлаб берилиши


Хитойдан автомобилларни импорт қилган корхона уларни сотишида ЭҲФни расмийлаштиришига божхона харажатлари ким томонидан тўланганлигининг аҳамияти йўқ. ЭҲФ доимгидай расмийлаштирилаверади.

Аъзолик бадалига ЭҲФ расмийлаштирилмаслиги


Йўқ, ННТ аъзолик бадали суммаларига ЭҲФ расмийлаштирмайди.

Товар қарз берувчига қайтарилганида ЭҲФ


Товар қарз берувчига қайтарганида, қарздор юридик шахс ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда ЭҲФ расмийлаштиради.

Хизмат ҳақи ҳомийлик маблағлари ҳисобидан тўланганида солиқ оқибатлари ва бухгалтерия ҳисоби


Ҳомийлик ишлари учун банк масъул қилиниб, маблағлар у томонидан тўлаб берилган экан, ЭҲФ ушбу банк номига расмийлаштирилганлиги тўғри.

Жисмоний шахсга товар сотилганида ЭҲФ эмас, балки онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки тақдим этилиши


Корхонангиз жисмоний шахсга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини тақдим этиши лозим.

Жаримани қоплаш учун ЭҲФ расмийлаштирилмаслиги


Йўқ, корхона темир йўл корхонасига тўланадиган жарима суммаларини мижозлардан ундириб олганида ЭҲФ расмийлаштирилмайди.

ОТМ томонидан ЭҲФ тақдим этилиши шартлиги


Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

Давлат мулки ижарага берилганда ЭҲФ ижарага берувчи томонидан тақдим этилиши


ДУК мулки ижарага берилганида ижарага олувчига ЭҲФни ижарага берувчи тақдим этади.

Харажатларни қоплаш учун ЭҲФ


Сизнинг вазиятингиз учун харажатларни қоплаш ЭҲФси кўзда тутилмаган.