Жавоб берамиз
Кириши
Корхона ҳудудидаги ер майдонига асфальт ётқизиш харажатлари ҳисоби
Корхонага тегишли ер участкасида асфаль ётқизиш ерни ободонлаштириш ишларига киради ва асосий восита сифатида ҳисобга олинади.
Кредитга сотиб олинган АВ бўйича фоиз харажатлари
Йўқ, кредит ҳисобига сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига кредит бўйича фоиз харажатлари киритилмайди.
Шуъба корхонанинг устав фондига ускуна киритиш ҳисоби
Ускунани шуъба корхонанинг устав фондига унинг баланс қиймати бўйича бериш мумкин. Жамиятни тугатиш тартиби ва АВларнинг чиқиб кетишини акс эттирш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган.
Автомашина хариди
Асосий воситалар корхона балансига сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олган бошланғич қиймати бўйича киритилади. АВларни қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштиришга кетган харажатлар асосий воситанинг бошланғич қийматини ўзгартиради.
Ўз кучи билан қурилган бинонинг бошланғич қиймати
Ҳа, қурилиш учун олинган кредитлар бўйича фақат қурилиш даврида ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши мумкин.
Совға тариқасида олинган асосий восита ҳисоби
Совға тариқасида олинган асосий воситалар бошқа йўллар билан олинган асосий воситалар каби, улар олинган пайтда баланс ҳисобига асосий восита сифатида киритилиши лозим
- 1
- 2