Жавоб берамиз

Кириши

Чегирма билан сотиб олинган асосий восита қандай кирим қилинади?


Саволингизга аниқ жавоб бериш учун бирламчи ҳужжатлар мазмуни билан танишиб чиқиш лозим (шартнома шартлари, ҳисобварақ-фактуранинг тўлдирилиши).

Қурилиб битказилган бино асосий воситалар таркибига қайси баҳода киритилади?


Пудрат ёки хўжалик усули билан барпо этилган асосий воситаларнинг дастлабки қиймати, тугалланган ва фойдаланишга топширилган капитал қурилиш объектига ҳақиқатда сарфланган харажатлар суммасига тенг бўлади.

Асосий воситанинг импорти бўйича ўтказмалар


Амалга оширилган бухгалтерия ўтказмалари тўғри. Лекин, асосий воситалар (АВ) корхона балансига божхона қиймати бўйича эмас, сотиб олиш қиймати, яъни шартномада кўрсатилган ва етказиб берувчига тўланадиган сумма бўйича кирим қилинади.

Ускуна импорти бўйича ҳисоб-китоблар


Асосий воситалар 5-сон БҲМСда белгиланган тартибда баҳоланади ва балансда акс эттирилади. АВ импорт қилинганда импорт божи ва ҚҚС тўланиши мумкин.

Оператив бошкарувга олинган бинони хисобга киритиш


Оператив ижарага олинган давлат мулки бўлган бино корхонанинг балансида асосий восита сифатида ҳисобга олинади.

Устав фондига киритилаетган улушни бахолаш


Корхона устав фондига хисса сифатида киритилаётган мол-мулк таъсисчиларнинг умумий йиғилишида улар томонидан баҳоланади.

Корхона ҳудудидаги ер майдонига асфальт ётқизиш харажатлари ҳисоби


Корхонага тегишли ер участкасида асфаль ётқизиш ерни ободонлаштириш ишларига киради ва асосий восита сифатида ҳисобга олинади.

Кредитга сотиб олинган АВ бўйича фоиз харажатлари


Йўқ, кредит ҳисобига сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига кредит бўйича фоиз харажатлари киритилмайди.

Шуъба корхонанинг устав фондига ускуна киритиш ҳисоби


Ускунани шуъба корхонанинг устав фондига унинг баланс қиймати бўйича бериш мумкин. Жамиятни тугатиш тартиби ва АВларнинг чиқиб кетишини акс эттирш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланган.

Автомашина хариди


Асосий воситалар корхона балансига сотиб олиш қиймати (етказиб берувчига тўланган сумма) ва уларни харид қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз ичига олган бошланғич қиймати бўйича киритилади. АВларни қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштиришга кетган харажатлар асосий воситанинг бошланғич қийматини ўзгартиради.

Ўз кучи билан қурилган бинонинг бошланғич қиймати


Ҳа, қурилиш учун олинган кредитлар бўйича фақат қурилиш даврида ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилиши мумкин.

Совға тариқасида олинган асосий восита ҳисоби


Совға тариқасида олинган асосий воситалар бошқа йўллар билан олинган асосий воситалар каби, улар олинган пайтда баланс ҳисобига асосий восита сифатида киритилиши лозим

Бинонинг сотиб олиниши ҳисоби