Жавоб берамиз

Чиқиб кетиши

Автомобиль ҳисобдан чиқарилиши керакми


Автомобилнинг тўлиқ амортизация қилинганлиги уни ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди.

АВни сотишда бухгалтерия ўтказмалари


Асосий восита чиқиб кетишиши бухгалтерия ҳисобида АВда 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан акс эттирилади

Мулк оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари


Мол-мулк оператив бошқарувга берилганида мулк ҳуқуқи АЖда қолганлиги сабабли, бу реализация эмас. Солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Таъсисчи УФга киритган бинони бузиш


Таъсисчи бинони устав фондига киритганида ЖШДС бўйича солиқ оқибати вужудга келади, деган эксперт фикри мавжуд.

Бинони аввалги эгасига қайтариш


Бино суд қарорига асосан топшириш-қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилиб қайтарилади.

АЖ мол-мулкини Давлат активларини бошқариш агентлигига бепул беришда бухгалтерия ўтказмалари


АЖнинг асосий воситаси бўлмиш активлар бепул берилганида амалга ошириладиган бухгалтерия ўтказмалари билан АВда 2004 йил 29 августда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 35-бандида танишишингиз мумкин.

 

Бинонинг таъсисчи улуши чиқиб кетиши ҳисобига ҳисобдан чиқарилишида бухгалтерия ўтказмалари


Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида бухгалтерия ўтказмалари АВда 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади.

Экспортдан қайтиб келган активни қайта кирим қилиш


Харидор уни олишдан бош тортиб қайтариб юборганида, келгусида ушбу активдан қандай мақсадда фойдаланмоқчи эканлигингиздан келиб чиқиб балансга кирим қиласиз.

Асосий воситани яроқсизлиги сабабли ҳисобдан чиқариш


Асосий восита утилизация цехига асосий восита сифатида ўтказилади, уни ҳисобдан чиқариш утилизация цехида амалга оширилади.

Бинони дивидендлар ҳисобига беришда солиқ оқибатлари


Эскириш тўлиқ ҳисобланганлиги сабабли, сизнинг ҳолатда  қолдиқ (баланс)  қиймати нолга тенг бўлади. 70 млн сўм эса - бу асосий восита - нотурар жой биносининг бошланғич (тиклаш) қиймати бўлиши мумкин.

Темир-терсакка топшириш керак


Йўқ, мумкин эмас.

Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда ҚҚС ҳисоби ўтказмалари


Ҳа, агар материалларни сотувчи корхона ҚҚС тўловчиси бўлса, ушбу реализация бўйича ҚҚС тўланиши керак.

Қурилиши тугалланмаган бинони жисмоний шахсларга сотиш


Ҳа, корхонага тегишли бўлган тугалланмаган бинони жисмоний шахсга сотиш мумкин.

Давлат ташкилотига тегишли бино бошқа корхона балансига қандай ўтказилади?


Давлат ташкилотига тегишли бинони бир корхона балансидан бошқа корхона балансига ўтказиш фақатгина уни сотиш орқали амалга оширилади.

Кўчмас мулк объекти беғараз тарзда берилганда солиқ оқибатлари


Асосий воситаларни бепул асосда бериш натижасида “А”корхонада ҚҚС бўйича солиқ оқибати юзага келмайди. Кўчмас мулкни хадя шартномаси асосида олиш натижасида “В” корхонада солиқ оқибатлари вужудга келмайди.